Ўш шаҳрининг марказий майдонига жаҳон банкининг моддий ёрдами билан 8,5 млн сомга фаввора қурилмоқда. Бу ҳақда «Клооп»га 19 сентябрда шаҳар мэрияси билдирди.
Маълумотга кўра, мазкур лойиҳа Ўш шаҳар мэрияси ва АРИС ташкилоти билан биргаликда шаҳар инфраструктурасини яхшилаш мақсадида амалга оширилган «Ҳудудларни иқтисодий ривожлантириш» лойиҳаси борасидаги беш лойиҳадан бири бўлиб ҳисобланади.
Лойиҳада шаҳар турғунларининг дам олиши учун мўлжалланган фавворанинг атрофига ўриндиқлар ўрнатиш ва кўкаламзорлаштириш ишлари режалаштирилган.
Фавворанинг қурилиши шу йилнинг 1 сентябрида бошланган, уни 2024 йили май ойида топшириш режалаштирилмоқда. Тендерни «Алихан Строй» ва «Ригель» МЧЖ ютиб олган.
Бу йил жаҳон банки Ўш шаҳрининг инфраструктурасини яхшилаш мақсадида бешта катта лойиҳа бошлаб, унга умумий 6 млн доллар берган.
Бу пулга қуйидаги лойиҳаларнинг қурилиши режалаштирилган:
- Оқбура сойининг четларини мустаҳкамлашнинг иккинчи босқичи;
- Султан Ибраимов номидаги миллий драма театри атрофини таъмирлаш;
- Алишер Навоий боғининг бир қисмига махсус дам олиш жойини қуриш;
- Тўқтоғул Сатилганов номидаги истироҳат боғидаги ёзги театрни таъмирлаш;
- Марказий майдондаги фавворанинг қурилиши.