Президент Садир Жапаров иш сафари билан Нью-Йоркка келди

200

Президент Садир Жапаров 18 сентябрда хизмат сафари билан АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрига келди.

Давлат раҳбарининг матбуот хизмати билдиришича, Жапаров БМТ саммитининг ишига Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича саммит Лидерларининг диалогида қатнашиб, БМТ бош ассамблеясининг умумий дебатларида нутқ сўзлайди. Шунингдек, Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари ва Америка қўшма штати президенти Жо Байденнинг биринчи Саммитига қатнашади.

«Бундан ташқари, Садир Жапаров БМТ бош котиби Антониу Гутерриш билан, БМТ бош Ассамблеяси доирасида чет мамлакатлар ва халқаро молия институтларининг раҳбарлари билан бир қатор учрашувларни ўтказади. Шунингдек, президент Садир Жапаров АҚШнинг бир неча йирик компанияларининг вакиллари билан қирғиз-америка бизнес-форумида сўзлайди», — дейилади билдирувда.

Расмий делегация таркибида ТИВ бошчиси Жээнбек Кулубаев, президент администрациясининг ташқи сиёсат бўлими бошчиси Муратбек Азимбакиев, президент администрациясининг сиёсий ва иқтисодий текширувлар бошқармасининг бошчиси Алмаз Исанов, табиий ресурслари вазири Мелис Тургунбаев, соғлиқни сақлаш вазири Алимбакадир Бейшеналиев ва иқтисод вазири Данияр Амангелдиев, юстиция вазири Аяз Баетов, ҳамда Қирғизистоннинг Бирлашган миллатлар ташкилотининг Нью-Йорк шаҳридаги доимий вакили Аида Касималиева бор.

Оқ уйнинг маслаҳатчиси Жейк Салливан Байденнинг Марказий Осиё давлатларининг бошчилари билан учрашиш олдидан «саммит бирор бир давлатга қарши йўналтирилмаганини» таъкидлади. Унинг айтишича, бу учрашув «минтақадаги хавфсизлик, савдо ва алоқа, иқлим ўзгариши бўйича муаммолар билан ҳар бир давлатдаги бошқарувни ва қонун устиворлигини яхшилашга йўналтирилган ислоҳотларни муҳокама қилишга имкон беради».

У саммитнинг якунида лидерлар асосий соҳаларда ҳамкорликни давом этириш ҳақида биргаликда баёнот қилишларини қўшимча қилди.

Saferworld халқаро нодавлат ташкилотининг маслаҳатчиси Жордан Стрит ва ташкилотнинг Марказий Осиёдаги минтақавий жанжаллар ва хавфсизлик масалаларини маслаҳатчиси Илья Жонс хавфсизлик масалаларини, ташқи сиёсатни ва инсон ҳуқуқларини ёритган Joint Security’га ёзган мақоласида Байденнинг Марказий Осиё давлатларининг раҳбарлари билан учрашувига боғлиқ ўзларининг тахминларини айтишган.

Уларнинг фикрича, саммитда тез орада бирор бир ўзгариш бўлади деб кутмаслик керак, бироқ учрашувнинг ўзи Вашингтоннинг ташқи сиёсатида кўпдан бери иккинчи ўринда турган минтақани қўллашнинг рамзий белгиси бўлиб қолади.