ОАВ: Ахматбек Келдибеков ўғлини уйлантирди ва тўйга Матраимов, Ташиев, Колбаев келди

194

Kaktus.media нашри ўз манбаларига таяниб, сиёсатчи ва Жогорку Кенешнинг собиқ раиси Ахматбек Келдибеков 17 сентябрда Бишкекдаги «Ала-Тоо» ресторанида иккинчи ўғлини уйлантираётганини ёзди.

Журналистларнинг маълумотига кўра, тўйга турли сиёсатчилар, масалан собиқ президент Сооронбай Жээнбеков билан МХДҚ раиси Камчибек Ташиев келган.

Улардан ташқари, нашрнинг хабарига кўра, тўйга коррупционер эканини тан олган собиқ божхоначи Райимбек Матраимов билан криминал деб номи чиққан Камчи Колбаев ҳам келган. Бироқ Колбаев Ташиев келганда кетиб қолган.

Ахматбек Келдибеков ким?

Ахматбек Келдибеков ҳар қандай даврда турли раҳбарлик лавозимларида ишлаган. Президент Аскар Акаев вақтида у Ижтимоий жамғармага раҳбарлик қилган. Бакиев даврида эса Солиқ хизматини бошқарган. 2010 йилдан 2011 йилнинг декабригача парламентнинг спикерлик вазифасида ишлаган.

Келдибеков 2017 йили президентлик хизматига номзодини кўрсатиб, аммо судлангани бекор қилинмагани учун сайловга қатнашолмай қолган.

«Клооп» журналистлари 2016 йилда суриштирув эълон қилиб, Акматбек Келдибековнинг рафиқаси Аида Токтоматованинг Болгарияда ер участкаси ва бизнесини топишган. Келдибековнинг ўзи журналистларнинг далилларини «бўҳтон ва туҳмат қилишга уриниш» деб атаган.

Икки йил олдин «Азаттиқ»қа берган интервьюсида ўша вақтдаги президент Сооронбай Жээнбековни юрт отаси, коррупция бўйича суриштирувларнинг фигуранти Райимбек Матраимовни эса  — ўғлининг вакил отаси эканини айтган.