Бу йил республикада ўртача иш ҳақининг миқдори 2022 йилникига нисбатан 27,2 фоизга кўтарилиб, ўрта ҳисобда 32 минг сомни ташкил қилди. Бу ҳақда «Клооп»га 18 сентябрда Иқтисодиёт вазирлигидан билдиришди.
Вазирликдан 2023 йилнинг январь-июль ойларида иқтисодий фаолиятнинг барча турларидаги ишхоналарда ва ташкилотларда иш ҳақи ўтган йилга нисбатан ўсгани кузатилганини маълум қилишди.
Маош давлат бошқаруви ва мудофаа, мажбурий ижтимоий суғурта соҳасида 72,8%га, маъмурий фаолият соҳасида 43,9%га, санъат, кўнгилочар ва дам олиш тармоғида эса 35,9%га ошди.
Бундан бир йил аввал ўртача иш ҳақи 2021 йилга нисбатан 1,3 фоизга кўтарилиб 25 минг 711 сомни ташкил қилган.
15 сентябрда Ижтимоий жамғарма яшаш минимуми 6813 сомни ташкил қилишини билдирган. Яшаш минимуми – инсоннинг кундалик яшашига етарли озиқ-овқат билан таъминлашнинг минимал қийматини ўз ичига олган кўрсатгич.
Муаллиф: Фатима Нургази қизи