«Ҳар бир даврнинг ўз қаҳрамонлари бор». Президент энг яхши деб топилган инсонларга мукофот топширди

143

12 сентябрда президент Садир Жапаров Қирғизистонда хизмат кўрсатган, энг яхши деб топилган шахсларга давлат мукофотини топширди. Уларнинг орасида вафот этганлар ҳам бор.

Жапаров Қирғизистон мустақиллигининг 32 йиллигини нишонлаганини айтиб, «озод халқ, демократик жамиятнинг ўзагини ижодкор, меҳнаткаш, ўз ишига фидойи, чинакам қаҳрамонлар ташкил этади» деб таъкидлади.

Давлат мукофотини олишга келганлар. Сурат: Президент матбуот хизмати.
Президент фармони билан давлат мукофоти билан тақдирланганлар:
  • «Қирғиз Республикаси Қаҳрамони» ва «Ак шумкар» махсус нишони — Совет давлати ва партия арбоби Абди Суйоркулов;
  • «Қирғиз Республикаси Қаҳрамони» ва «Ак шумкар» махсус нишони —академик, жарроҳ Иса Ахунбаев;
  • «Қирғиз Республикаси Қаҳрамони» ва «Ак шумкар» махсус нишони — жамоат ва давлат арбоби Насиридин Исанов;
  • «Қирғиз Республикасининг Меҳнат Қаҳрамони» ва «Меҳнат Қаҳрамони» унвони — шоир ва таржимон Тумонбай Байзаков;
  • «I дадаражали Манас» ордени – Тиббиёт академияси Травматология, ортопедия ва экстремал жарроҳлик кафедраси мудири Сабирбек Жумабеков;
  • «I даражали Манас» ордени — академик, давлат ва жамоат арбоби Абдигани Эркебаев;
  • «II даражали Манас» ордени — Ельцин номидаги Қирғиз-рус-славян университетининг госпитал жарроҳлик кафедрасининг мудири Хаким Бебезов;
  • «Курманжан Датка» ордени — Тиббиёт фанлари доктори Нелли Ахунбаева;
  • «Данакер» ордени — «Турксой» халқаро ташкилотининг бош котиби Султанбай Раев;
  • «III даражали Манас» ордени — шоир, ёзувчи, Миллий ёзувчилар уюшмаси президиуми аъзоси Асан Жакшиликов;
  • «III даражали Манас» ордени — «Бакай банк» директорлар кенгашининг раиси Сергей Ибрагимов;
  • «III даражали Манас» ордени — шоир-ёзувчи, Миллий ёзувчилар уюшмасининг аъзоси Менди Мамазаирова;
  • «III даражали Манас» ордени — Қирғиз-турк «Манас» университетининг коммуникация факультети радио ва телевидение, кино бўлимининг етакчиси Молдосейит Мамбетакунов;
  • «III даражали Манас» ордени — «Каопа» қирғиз учувчилар ва авиоторлари асосоцияси раиси Союзбек Салиев;
  • «Дўстлик» ордени — «Қирғизистон-Озарбайжон» дўстлик ва ҳамкорлик жамияти раиси Акиф Алафердов;
  • «Эрдик» («Жасорат») медали — 2022 йилдаги қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли жанжалда вафот этган аскарлар Миктибек Мурзажанов, Уланбек Улукбеков ва Айбек Исманов;
  • «Шуҳрат» ордени — Президент администрацияси, президент ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ижросини назорат қилиш бошқармаси етакчи ўринбосари Жетиген Бакиров;
  • «Данк» («Шуҳрат») ордени— Қирғиз Республикаси Жогорку Кенеши раис ўринбосари Нурбек Сидигалиев;
  • Қирғиз Республикаси халқ артисти унвони — Султан Ибраимов номидаги Ўш миллий драма театри артисти Гулжамал Абдикадирова;
  • «Данк» ордени — қизиқчи, сатирик Абдилда Иманкулов;
  • «Данк» ордени — Иссиқкўл вилояти маданият уйи раҳбари Ирисбубу Кашкарбаева;
  • «Қирғиз Республикасининг халқ шоири» унвони — шоир Жедигер Саалаев;
  • «Қирғиз Республикаси халқ рассоми» — рассом Нурганиш Асанова;
  • «Эрдик» медали — Боткен ўрмон хўжалиги директори Бактияр Козубаев;
  • «Эрдик» медали— ФВВнинг Боткен вилояти бўйича бўлимининг №31 ёнғинга қарши қутқарув бўлими раҳбари Айбек Маманазаров;
  • Давлат хизматида хизмат кўрсатган ходим унвони — Ҳукуматнинг Жогорку Кенешдаги доимий вакили Алмазбек Абитов;
  • Давлат хизматида хизмат кўрсатган арбоб унвони — Жогорку Кенешнинг депутати Гулкан Молдобекова;
  • Давлат хизматида хизмат кўрсатган арбоб унвони — Жогорку Кенеш  депутати Данияр Толонов;
  • Қирғиз Республикасининг транспорт хизматида хизмат кўрсатган ходим унвони — Жогорку Кенеш депутати Бактибек Сидиков;
  • Қирғиз Республикаси транспорт хизматида хизмат кўрсатган ходим унвони — Манасбек Ахматов;

Бундан ташқари хизмат кўрсатган ўқитувчиларга, шоир, ёзувчиларга, судларга ва айрим депутатларга мақтов ёрлиқлари топширилди.

Муаллиф: Айдана Айбек қизи