Жалолобод шаҳридаги Brosco ресто-барида турғунни саккиз жойидан пичоқлаган киши қўлга олинди. Бу ҳақда «Клооп»га 8 сентябрда вилоят милициясидан билдиришди.
Маълуомтга кўра, шу йилнинг 7 сентябрига ўтар кечаси соат 01:40да Brosco ресто-бари олдида 35 ёшли турғунни ўзига нотаниш 18-20 ёшлардаги йигит саккиз марта пичоқлаб, тан жароҳати етказган.
Жабрланувчи Жалолобод вилоят клиник касалхонасининг жонлантириш бўлимига тушган.
Бу факт бўйича Жалолобод шаҳар ИИБ томонидан «Одам ўлдиришга ҳаракат қилиш» моддаси асосида жиноят иши қўзғалиб, суд-тиббий экспертиза тайинланган.
Тезкор текширув ишлари натижасида гумондор қатори Сузоқ тумани Тошбулоқ қишлоғининг 19 ёшли турғуни қўлга олиниб, вақтинча сақлаш жойига киритилди.
Ҳозирда тергов амаллари бормоқда.
8 сентябрга кўра жабрланувчининг аҳволи ўрта экани маълум қилинди.
Ижтимоий тармоқларда жиноят бўлган дам олиш жойи МХДҚнинг раиси Камчибек Ташиевнинг ўғли Таймурас Ташиевга тегишли экани айтилмоқда.