Президент Канибек Иманалиевни Таълим вазири лавозимидан бўшатди

99

Президент Садир Жапаров Таълим вазири Канибек Иманалиевни ишдан бўшатиш ҳақидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда 7 сентябрда давлат раҳбарининг матбуот хизмати билдирди.

Фармонда Иманалиев «топширилган вазифаларни тегишли равишда бажармагани учун» ишдан бўшатилгани айтилган.

Канибек Иманалиев Таълим вазири лавозимига бу йил март ойида тайинланган. Сўнгги вақтларда Иманалиев республика мактабларида дарсликлар етишмаслиги бўйича танқид қилинаётган эди.

Яқинда Иманалиев Таълим вазирлигининг ишонч телефонлари ишламаётганини билмоқчи бўлиб вазирликка борган депутат Эрулан Кокулов билан гап талашиб кетган.