Чуйда «террорист»ни йўқ қилиш операциясида уйидан айрилган аёл фарзандлари билан ҳаммомда яшамоқда

83

Чуй вилоятининг Дмитриевка қишлоғининг турғуни Айнагул Мусаева вояга етмаган уч боласи билан акасининг ҳаммомида яшашга мажбур. Сабаби унинг уйи 17 майда ИИВ ва МХДҚнинг махсус операциясида бузилган. Бу ҳақда аёл Kaktus.mediaнинг журналистларига айтган.

Бу операцияда куч тизими ходимлари мазкур уйда натижада отиб ўлдирилган террорист дейилган одамни қўлга олишга ҳаракат қилишган. Маълумотга кўра, террорист дейилган одам бу уйни ижарага олиб яшаган.

Мусаева президент Садир Жапаров билан МХДҚ бошчиси Камчибек Ташиевга мурожаат қилиб, уйни тиклаб бермаётган амалдорларга чора кўриб, адолат ўрнатишни сўради.

Унинг айтишича, уйи бузилгунча Россияда яшаб, уйини ижарага берган. Эри билан ажрашгандан кейин Қирғизистонга келолмаган, сабаби эри болаларини чиқаришга рухсат бермаган. Мусаева уйи ёниб кетгандан кейин рухсат олиб, Қирғизистонга келган.

«Туман ҳокими ва бошқа ходимлар уйни тиклаб беришга ёрдам берамиз деб ваъда беришган. Бироқ вақти келганда ҳаммаси тескари қараб кетишди, айримлари қўполлик ҳам қилишди. Иссиқота туман ИИБнинг терговчиси мен уйни тиклаб бераман деб йиққан ҳужжатларимни йўқотибди. Йўқ қилиб юборган деб гумон қиляпман. Жиноят ишини Ўшга беришибди, у ерга ҳам бордим, бироқ ёрдам бўлмади. Қолаверса, Иссиқота милицияси билан террористни уйингга киритиб олган ўзингсан, демак ўзинг айбдорсан деб мени айблашди, сенга ҳеч ким ёрдам бермайди деб», — дейди жабрланган аёл.

Мусаева ҳозир вақтинча акасиникида эканини, аммо у боқишни истамай кўчиб кетишни талаб қилаётганини қўшимча қилди.

«Онам пенсияси билан ёрдам беряпти. Кейин нима қиламан билмайман. Қизимни амаллаб мактабга тайёрладим, кўпчилик ёрдам берди. Мен президентга, Вазирлар Маҳкамаси раисига, президентнинг Чуй вилоятидаги муҳтор вакилига, ҳокимга, қишлоқ ҳукуматига, прокуратурага, МХДҚга, ИИВга ва ФВВга хат ёзганман, бироқ ҳеч ким аниқ жавоб бермади. Ёзган хатларимнинг ҳаммасини қишлоқ ҳукуматига туширишяпти, қишлоқ ҳукумати эса пул йўқ, сабр қилинг дейишяпти», — деди Мусаева.