Алимкадир Бейшеналиев Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи бўлиб тайинланди

136

Алимкадир Бейшеналиев Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда 7 сентябрда президент маъмуриятидан маълум қилишди. Бунга қадар Президентга яқин экани айтилган Бейшеналиев коррупцияда гумонланиб, бу лавозимдан четлатилган.

Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тайинлаш учун Алимкадир Бейшеналиевнинг номзодини тасдиқлаш учун Жогорку Кенешга келишиш учун киргизилди дейилади маълумотда.

Бейшеналиевнинг ишдан бўшатилиши

Алимкадир Бейшеналиев 2 июнда «коррупция»да гумонланиб қўлга олинган. Бош прокуратура мансабдор шахсга нисбатан 7 та жиноят иши қўзғаган.

Назорат органи маълумотига кўра, бир жиноий иш «Коррупция» моддаси бўйича, иккиси «Пора олиш», тўрттаси «Ўз мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш» ва «Қасддан манфаатсиз шартнома тузиш» моддалари бўйича қўзғалган.

Бейшеналиев коррупция ва COVID-19 га қарши кураш учун вакциналар харид қилишда давлат бюджетига 1,5 миллиард сом зарар етказганликда гумон қилинган.

Кейинроқ президент Садир Жапаров Бейшеналиевни Соғлиқни сақлаш вазири лавозимидан вақтинча четлатган.

Қўлга олинганидан кейин Бейшеналиев МХДҚнинг ТИЗОсига киргизилган. Бироқ 16 июнда суд амалдорни уй қамоғига чиқарган. 16 августда унга қўзғалган жиноий ишлар тўхтатилган. 19 август куни эса президент Бейшеналиевни Соғлиқни сақлаш вазири лавозимидан озод қилган.

Кейинроқ, Алимкадир Бейшеналиевга қўзғалган жиноий ишларнинг барчаси қисқартирилгани айтилган.

Кўп ўтмай, 21 августда Бейшеналиев Чўлпонота шаҳридаги «Алтын балалык» соғломлаштириш маркази директори этиб тайинланган.

9 сентябрда эса Садир Жапаровнинг буйруғи билан Гулнара Баатирова Соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланган.

Муаллиф: Айдана Айбек қизи