Ўзбекистон халқ артисти, бастакор Шерали Жўраев 4 сентябрда вафот этди. Таниқли қўшиқчи 77 ёшда бўлган.
Шерали Жўраев — 1947 йили Андижон вилоятининг Асака шаҳрида туғилган. 1971 йили Тошкент театр ва рассомчилик институтининг актёрлик маданияти бўлимини тугатган.
Меҳнат фаолиятини 1972 йили «Шодлик» ансамблидан бошлаган. Кейинчалик андижон вилоят филармониясида ва давлат филармониясида қўшиқчи бўлиб ишлаган.
2017 йили «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмасида ишлаган.
2021 йили хорижда яшаган ўзбек фуқаролари билан ҳамкорликни ривожлантириш, уларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш мақсадида тузилган «Ватандошлар» жамоат бирлашмасининг Ғамхўрлик кенгашини бошқарган.
Жўраев мингдан ортиқ қўшиқ ёзиб, ўзбек халқининг таниқли шоирларининг шеърларига куй басталаган. У «Тарих куйлайди» номли театрал концертни, «Шерали билан Ойбарчин» бадиий фильмининг сценарий муаллифи ва бу фильмда бош ролни ижро этган. Шунингдек, ижодий мактабга асос солиб, юзлаган шогирдларни тарбиялаган.
Ҳаёти давомида бир неча унвонларни олган 1981 йили «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист», 1987 йили «Ўзбекистон халқ артисти», 2018 йили «Тожикистон халқ артисти» ва бошқа мукофотлар билан тақдирланган.
1993 йилдан 2016 йилгача Жўраев катта саҳнадан четлаб, қўшиқлари эфирларга берилмаган. Бунга «юқоридан келган буйруқ» сабаб бўлгани айтилади. Президент алмашгандан кейин Жўраев яна катта саҳнага қайтган.
Марҳум Ўзбекистонга қўшни давлатларда ҳам машҳур бўлиб, халқнинг севимли санъаткорига айланган.