Бишкекда тутунни камайтириш учун бу йил Кара-Кече кўмирини сотишга ва ёқиш тақиқланди. Бу ҳақда 5 сентябрда энергетика вазирининг ўринбосари Таалайбек Байгазиев билдирди.
Байгазиевнинг айтишича, Бишкекка Қозоғистоннинг кўмирини олиб келиш режалаштирилмоқда. Унинг нархи 6 минг сом атрофида бўлиши мумкин.
«Бу экологияга эътибор қаратиш учун қилинган ҳаракат. Бишкекда кўп йилдан бери тутун масаласини кўтаряпмиз. Кара-Кеченинг кўмирини тақиқласак, тутун бироз бўлса ҳам озаяди деяпмиз», — деди у.
Байгазиев Кара-Кеченинг кўмири Чуй, Норин ва Иссиқкўл вилоятларига сотилаверади деб қўшимча қилди. Шунингдек, Бишкек ИЭМга бу йил керак бўладиган 1,5 миллион тонна кўмирнинг 600 мингтаси Кара-Кеченики бўлади.
Бунгача бир неча марта Кара-Кече кўмирининг зарари кўплиги, Бишкекда фойдаланишни тақиқлаш кераклиги айтилган.
Шу йилнинг март ойида Бишкек мэри Эмилбек Абдикадиров пойтахтдаги тутун билан курашиш учун «Кара-Кече» кўмиридан фойдаланишни камайтириш режалаштирилаётганини айтган.
Бишкекдаги тутун
Ҳар йили Бишкек қиш келиши билан ҳавоси булғанган шаҳарлар рейтингида биринчи ўринга чиқади.
2022 йилнинг октябрь ойи охирида БМТнинг Қирғизистондаги вакиллиги Бишкекда ҳавони ифлосланишининг асосий сабаби — хусусий уйларни иситиш мақсадида фойдаланилган кўмир экани бўйича тадқиқотнинг натижаларини эълон қилган. Ҳукумат шаҳарда ҳавонинг бузилаётганига сифатсиз бензин ва зич қурилишлар ҳам сабаб эканини айтган.
Ҳукумат тутун билан курашиш учун Бишкекдаги янги массивларни газлаштиришни, кундузи эса шаҳарга юк ташувчи машиналарни киргизмасликни, шунингдек Бишкекнинг кириш қисмига катализаторлари йўқ машиналарни аниқловчи «авто қопқонларини» ўрнатиш ниятида.