МТРКнинг бош директори Болотбек Тиллебаевга ҳайфсан берилди

99
Болотбек Тиллебаев

Миллий телерадио корпорациясининг бош директори Болотбек Тиллебаевга «зиммасидаги мажбуриятларни етарли даражада бажармагани» учун ҳайфсан берилди. Бу ҳақда 4 сентябрда президент администрацияси билдирди.

Маълумотга кўра, тегишли қарорга президент Садир Жапаров қўл қўйди.

Болотбек Тиллебаев МТРКнинг бош директори лавозимига шу йилнинг 9 мартида тайинланган. У Кайрат Иманалиевнинг ўрнига келган.

Тиллебаев кўп вақтдан бери МТРКда турли позицияларда ишлайди. Бунгача директорнинг техник масалалар бўйича ўринбосари бўлган. Шунингдек, бир неча марта корпорациянинг бошчиси лавозимига бўлган танловда иштирок этган.

«Вечерний Бишкек» нашри Тиллебаев 2014 йили МТРКнинг кузатув кенгаши аъзоларига пора беришга ҳаракат қилишда айбланганини ёзган. Тиллебаев бу ишни «қора пиар» деб атаб, ор-номусига ва обрўсига путур етказгани учун судга беришини айтган.