«Кампиробод иши» бўйича айбланаётган сиёсатчи Равшан Жээнбеков қамоқда қийноққа солинаётганини маълум қилди. Бу ҳақда у 1 сентябрда фейсбук саҳифасига ёзди.
Сиёсатчи бунга МХДҚнинг алоқаси борлигини айтиб, халқаро ташкилотларга, Қийноқларни олдини олиш марказига, Ҳақиқатчи институтига ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат қилди.
«Беш кундан бери ҳар куни тинтув бўлиб, ноқонуний буюм тополмай, бугун СИЗО-1нинг ходимларисиз, совуқ ҳеч қандай шароити йўқ камерага қамашди. Мени "зак, совуқ камерада ётишга соғлигим йўл қўймайди" дейишимга қарамай, ярим подвалга, 1-қаватга ўтказишди. Турмага қамалгандан бери фақат мени тўртинчи марта бошқа камерага ўтказиб, атайлаб қийнашмоқда» — деди у.
Жээнбеков президент Садир Жапаров билан МХДҚнинг раиси Камчибек Ташиев «яқинларини таъқиб қилиб битиб, уни оғритиб ўлдириш учун атайлаб соғлигига тўғри келмаган, зак камерага қамашмоқда» деб билдирди.
ЖИХ эса Жээнбековнинг мурожаатига изоҳ бериб, унинг қийноқлар ҳақидаги баёнотини рад этди.
«Ҳамма қонун доирасида ушлаб турилибди. Қийноқларга йўл қўйилмайди. Назоратни юқори турувчи органлар ва прокуратура, шунингдек, Омбудсман, ҚООММ ва парламент амалга оширади», дейилади муассасадан.
ҚООММ директори Бакит Рисбоев «Клооп»га берган интервьюсида Миллий марказ ходимлари Жээнбековга ташриф буюриши ва унинг аҳволи билан танишишини айтди. Шунингдек, у, умуман олганда, 1-сонли тергов изоляторида сақлаш шароитлари талабга жавоб бермаслиги ва уни бузиш зарурлигини таъкидлади.
Равшан Жээнбеков мухолифатчи сиёсатчи ва Кампиробод иши бўйича ҳибсга олинганлардан бири. Мазкур иш бўйича, 2022 йил октябрь ойида милиция 30 га яқин фаол, сиёсатчи ва ҳуқуқ ҳимоячиларини оммавий тартибсизликлар уюштиришга тайёргарлик кўрганликда айблаб ҳибсга олган.
Мазкур иш бўйича айбланувчиларнинг бир қисми, жумладан Жээнбеклар ҳамон Бишкекдаги 1-сонли тергов изоляторида сақланмоқда.