1-сентябрдан бошлаб қирғиз-ўзбек чегарасидаги «Қора-Бағиш» ва «Бек-Абад» ўтказиш пунктлари қайтадан ишлай бошлади. Бу ҳақда МХДҚнинг Чегара хизматидан хабар берилди.
Маълумотга кўра, Ўш вилоятининг Аравон туманидаги «Қара-Бағиш» ўтказиш пункти икки томонламан ўтказиш жойи мақомига эга. У ердан икки ўлканинг аҳолиси автомобилсиз, юксиз, жониворларсиз пиёда ўта олишади.
Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманида жойлашган «Бек-Абад» пунктида эса автомобил билан кириш имконияти бор. Шунингдек бошқа мамлакатнинг фуқаролари ҳам ўта олади.
Икки ўтказиш пункти ҳам 2010-йилдан бери ёпиқ турган. Жорий йилнинг 30 майида, Чегара хизмати «Бек-Абад», «Қара-Бағиш» ҳамда «Қора-Сув» пунктларини очишга тайёргарлик кўрилаётганини билдирган.
Қирғиз-ўзбек чагарасида умумий 15ўтказиш пункти бор. Уларнинг аксарияти 2005 йили Қирғизистондаги сиёсий воқеалар сабаб ёпилиб, айримлари 2016 йилдан бошлаб қайта очила бошлаган.
2023 йилнинг май ойида ижтимоий тармоқда ўзбек томон чегарадаги деворни бузаётгани акс этган видео тарқаган. Қирғизистоннинг Чегара хизмати ўзбек томон ўзининг «Бек-Абад — Хонобод» ўтказиш пунктини қайта тиклай бошлаганини билдирган.