Абдирасулова уйига номаълум одамлар келиб, турмуш ўртоғига куч қўлланганини билдирди

141
Азиза Абдирасулова

Ҳуқуқ ҳимоячиси Азиза Абдирасулова 28 августда уйига номаълум одамлар бостириб киришга ҳаракат қилиб, турмуш ўртоғига қупол муносабатда бўлиб, куч ишлатганини билдирди. Фейсбукка ёзган билдирувида у номаълум одамлар «куч органларининг ходимлари бўлиши мумкин» деб тахмин қилмоқда.

Абдирасулова Бош прокурорга, МХДҚ раисига ва ИИВнинг бошчисига мурожаат қилиб, унинг «оиласига нисбатан ноқонуний ҳаракатларни тўхтатишни» талаб қилди.

«Соғлигим сабаб 27 августда Иссиқотага кетган эдим. 28-август куни турмуш ўртоғим Жанизак Абдирасуловнинг айтишича, уйимизга фуқаролик кийимда 35-40 ёшлардаги ўрта бўйли, бири оқ юзли, иккинчиси қорача йигитлар келиб, мени сўрашибди. Эрим мени уйда йўқлигимни айтишига қарамай, уйга бостириб киришга ҳаракат қилиб, аммо итимиздан қўрқиб киролмаган», — деди ҳуқуқ ҳимоячиси.

Шунингдек, Абдирасулова нотаниш одамлар унинг эрини уяли телефонини тортиб олишга ҳаракат қилганини билдирди. унинг айтишича, улар ўзларининг номини ҳам, нима сабабдан келганини айтмай, уйнинг ёнидан кетмай кутиб туришган.

«Агар менга нисбатан ҳуқуқни ҳимоя қилиш органи ходимлари томонидан бирор бир саволлар бўлса, учрашиб гаплашишга ва берилган саволларга жавоб беришга доим тайёрман», — деди Абдирасулова.