Суд ёзувчи Олжобай Шакирни 2 ойга қамоқда қолдирди

147
Ёзувчи Олжобай Шакир. Сурат: Бакит Автандил

Биринчи май туман суди ёзувчи ва фуқаровий фаол Олжобай Шакирни ТИЗО-1га 2 ойга қамади. Суд 24-августда ёпиқ ўтади. 

Ёзувчи «Оммавий тартибсизликларга ундаш» ва «Ҳукуматни куч билан босиб олиш» моддалари билан айбланмоқда. Суд жараёнига Шакирнинг адвокатидан ташқари фақат аёли қатнашди. 

Суд зали олдида бир қанча ҳуқуқ ҳимоячилари, фуқаровий фаоллар ва ёзувчининг яқинлари плакатларни ушлаб, унинг озод қилинишини талаб қилиб туришди. 

Ёзувчини МХДҚ ходимлари сўроққа олиб кетгани ҳақида 23-августда маълум бўлган. Шакирнинг аёли Назгул Бодбаева эри етти соат давомида бедарак бўлганини, уни Бишкек шаҳар ИИБдан ҳам излаб келишганини айтишган. 

МХДҚ томонидан қўйилган айбловларни Шакирнинг адвокати Бакит Автандил «асоссиз ва абсурд» деб атаб, уни зудлик билан бўшатишни талаб қилган. 

Аввалроқ, 21-августда Шакир фейбук саҳифасига пост ёзиб, Иссиқкўлдаги тўрт пансионатни Ўзбекистонга берилишига қарши 31-августда норозилик акциясига чақирган. Ёзувчи бунгача ҳам ҳукуматни тез-тез танқид қилиб турган.

17 августда Иссиқкўлдаги «Энесай» («Дилором»), «Бостери» («Алтин қум»), «Рохат» ва «Бўстон» пансионатлари 49 йилга қўшни давлат бошқарувига берилгани маълум бўлган.

Ҳукуматнинг бу қарорини Кампиробод иши бўйича айбланиб, қамоқда ётган сиёсатчилар Равшан Жээнбеков ва Азимбек Бекназаровлар кескин танқид қилишган.