Бишкекнинг Биринчи май туман суди МХДҚ томонидан қўлга олинган чечен фаоли Мансур Мовлаевни икки ойга қамоқда қолдирди. Бу ҳақда «Клооп»га суднинг матбуот хизмати билдирди.
Суднинг 21 августда қабул қилган қарорига кўра, Мовлаев 2023 йилнинг 21 октябригача МХДҚнинг ТИЗОсида бўлади.
Мовлаевнинг қўлга олиниши
Чечен фаоли Мансур Мовлаев қўлга олинганини ҳуқуқ ҳимоячиси Толокан Исмаилова айтган. Кейинчалик МХДҚ фаол қўлга олинганини тасдиқлаган.
Махсус хизмат Мовлаев 20 августда Иссиқкўл вилоятининг ҳудудида «халқаро террористик ташкилотларга қарши бораётган террористик-ҳаракатлар асосида» ушланганини, у Россияда давлатлараро қидирувда эканини билдиришган.
МХДҚНинг маълуомтига кўра, фаол «радикал ғоялар» билан алоқадор. Шунингдек, Мовлаев январь ойида Қирғизистоннинг давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиб, ўлка ҳудудида Россия фуқаролигининг қалбаки паспортида юрган.
Фаол қўлга олингандан кейин 1ADAT муҳолифат ҳаракатининг вакиллари 20 августда ўзларининг YouTube каналида Мовлаевга бағишланган видео чиқарган. Уларнинг айтишича, фаол чечен ҳукуматини танқид қилиб юрган.
Уларнинг айтишича, чечен ҳукумати 2022 йили Мовлаевни ўғирлаб, турмада ноқонуний сақлаб, қийнашган.
1ADAT’нинг вакиллари айтишича, Мовлаев қамоқдан Қирғизистонга қочиб келган. Муҳолифат ҳаракати фаол «Манас» аэропортидан Туркияга учмоқчи бўлгани, уни Қирғизистоннинг МХДҚ рус ҳамкасбларига ФСБнинг талаби билан ушлаб берганини айтмоқда.
1ADAT агар Мовлаев Чеченистонга экстрадиция қилинса, ҳукумат уни йўқ қилади деб хавотир бўлмоқда.