Жалолобод вилоятининг Бозорқўрғон туманида қотилликда гумонланган 49 ёшли турғун қўлга олинди. Бу ҳақда «Клооп»га 21 августда вилоят милициясидан маълум қилишди.
Қайд этилишича, 20 август куни тонгги соат саккизлар атрофида туман милициясига эшикнинг олдидаги сўрида матога ўралган жасад ётгани ҳақида хабар келган. Милициядан марҳум 34 ёшдаги шу туманнинг яшовчиси эканини билдиришди.
Мазкур факт Бозорқўрғон туман ИИБнинг жиноятларнинг ягона реестрига «Қотиллик» моддаси билан рўйхатга олиниб, гумондор вақтинча сақлаш жойига киритилди. Тергов давом этмоқда.