Транспорт ва коммуникация вазирлиги Боткен вилоятининг Зардали қишлоғига олиб борувчи ягона йўлнинг тор ва хавфли жойлари тозаланиб, кенгайтирилганини билдирди.
Йўлчилар умумий 85 чақирим бўлган Сох — Кан — Зардали йўлининг 53-85-чақиримларида иш олиб борган. Вазирлик йўлнинг бунгача биргина машина ўта оладиган жойи тозаланганини таъкидлади.
Зардали Боткен шаҳридан 125 чақирим узоқликда жойлашган. Баланд тоғли тумандаги бу қишлоқ вилоятнинг энг узоқ қишлоғи бўлиб ҳисобланади. Қишлоққа олиб борган битта тошлоқ йўл бор. Йўлни сув ювиб кетгани сабаб қишлоқ яшовчилари ташқи дунёдан узилиб қолган. Шу сабаб яшовчилар қишлоққа хавфли тоғ ён бағри бўйлаб боришади.
Зардалида электр ёруғлиги йўқ, бу ерда доимий равишда 250 одам яшайди. Ўрик мавсумида яшовчиларнинг сони 1000га яқинлашади.
2022 йилнинг августида Зардали қишлоғига қуёш энергиясидан қувват олган станция ўрнатилгани маълум бўлган, бу маҳаллий мактабни интернет билан таъминлашга ёрдам берган.