Иссиқкўл: Қирғоқда дам олувчиларни калтаклаган скутернинг ижарачилари қўлга олинди

148

Иссиқкўлдаги «Радуга Вест» дам олиш марказининг ёнидаги пляж ҳудудида скутернинг ижарачилари дам олувчиларни калтаклагани ҳақидаги ишни милиция текширмоқда. Бу ҳақда «Клооп»га 17 августда вилоят милициясидан билдиришди.

16 августда ижтимоий тармоқларда скутерларни ижарага берганлар кўл четида икки дам олувчини калтаклаган видео тарқаган. Унда бир гуруҳ одамлар икки кишини ерга ётқизиб калтаклаб, бирининг бошига тепганини кўриш мумкин.

Бу маълумот Иссиқўл туман ИИБнинг маълумотларни рўйхатга олиш электрон журналига киритилиб, судгача текширув ишлари бошланган.

Натижада скутерларни ижарага берганлар — Бишкек шаҳрининг 18 ёшли турғуни ва Кош-Кол қишлоғининг икки турғуни экани аниқланиб, гумондорлар Томчи қишлоқ милиция бўлимининг тергов хизматига етказилди.

Шунингдек, скутернинг ижарачилари томонидан калтакланган дам олувчиларнинг шахси аниқланди. Улар Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида яшаган Қирғизистон фуқаролари — 55 ёшли киши ва унинг 27 ёшли ўғли бўлган.

Жабрланувчилар ариза ёзиб, скутернинг ижарачиларига чора кўришни сўрашди. Ариза Иссиқкўл туман ИИБнинг электрон журналига рўйхатга олиниб, жароҳатларининг оғирлигини аниқлаш учун суд-тиббий экспертиза тайинланди. Экспертизанинг натижаси бўйича қонун доирасида қарор қабул қилинади.

Ҳозирда текширув ишлари бормоқда.

9 августда Жалолобод шаҳрида икки кишини кўпчилик бўлиб калтаклашга гумонланган беш одам қўлга олинган. Вилоят милицияси воқеа бўйича текширув ишлари бораётганини маълум қилишди.