МХДҚ: Илон заҳрини ноқонуний сотишда гумонланганлар қўлга олинди

161

МХДҚ кучли таъсир қилувчи Gurza илон заҳрининг катта партиясини сотишга ҳаракат қилган тўрт киши қўлга олинганини билдирди. Бу ҳақда хавфсизлик қўмитасининг матбуот хизмати билдирди.

Заҳар қуйилган ампулалар. Сурат: МХДҚ

Муассасанинг маълумотига кўра, гумондорлар Олабуқа туманининг Олабуқа қишлоғидаги қидирув вақтида мазкур модданинг 500дан ортиқ ампуласини (1 ампула 5 гр.) сотаётганда қўлга туширилган.

Давлат қўмитаси заҳарли модда Қирғизистонга ноқонуний олиб келинганини аниқлаган.

Бу заҳарнинг 1 грами «қора бозорда» 300дан 600 долларгача баҳоланиши айтилди. Муассасанинг ҳисоби бўйича, бу ампулаларнинг энг арзон нархи 700 минг доллардан ошади.

Мазкур факт бўйича МХДҚ «Сотиш мақсадида кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни ноқонуний айлантириш» моддаси билан жиноий иш қўзғади.

Қўлга олинганлар МХДҚнинг вақтинча сақлаш жойига киритилди.