Қирғизистонда менторлик институти киргизилди

137

Вазирлар маҳкамаси «Ишхонада (ташкилотда) менторлик тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақидаги» қарорни қабул қилди. Бу ҳақда 15-августда Меҳнат вазирлигининг матбуот хизмати билдирди.

Муассаса менторлик — бу ишхона ёки ташкилотнинг энг квалификацияли мутахассисларидан, иш стажисиз ишга тайинланган ёш мутахассисларга, билим ва машғулотларни ўтказиб бериш жараёни эканини тушунтирди.

Давлат ва/ёки муниципал хизматда беш йилдан кам бўлмаган вақт ишлаган, ишида юқори натижаларга эришган, органда обрўга эга бўлган ва дисциплинар жарима олмаган компетентли ходимлар насаатчы бўлади.

Менторда бир вақтнинг ўзида иккидан ортиқ шогирд бўлмайди.

«Низом бўйича, менторлар касбий билим ва тажрибаларини ривожлантириш, ёш мутахассисларни ўз вазифаларини яхши бажариши учун услубий ҳамда амалий ёрдам кўрсатади. Шунингдек, менторлар жамоага кўникишга ёрдам беради», — деб билдиришди Меҳнат вазирлигидан.

Муассасадан бу қарорни қабул қилиш ташаббуси бизнес-жамоатчилик томонидан 2020 йили ҳукуматга қарашли Бизнесни ривожлантириш ва инвестициялаш бўйича кенгашнинг йиғинида кўтарилганини таъкидлашди.