ФВВ: Баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши, тоғли ҳудудларга сел келиши кутилмоқда

119
Сел бўлган ҳудудни тозалаш ишлари: ФВВнинг архив сурати.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги кучли ёғингарчилик натижасида тоғли ҳудудларда сел бўлиши ҳақида огоҳлантирди. Шошилинч билдирув 7 июлда ФВВнинг сайтига чиқарилди.

7-8 август кунлари кўплаб ҳудудларда момақалдироқ бўлиб, кучли ёмғир ёғиши кутилиши айтилди. Шунингдек, айрим жойларда кучли шамол бўлиши эҳтимоли бор.

«Хавфсизлик чораларига амал қилиб, маҳаллий аҳоли, муассасалар, ишхона ва ташкилотларнинг кучи билан ариқларни, сув ўтказиш қувурларини ва дренажларни тозалаш ишларини олиб бориш зарур», — деб ёзилади билдирувда.

2 августда Иссиқкўлнинг Каркира қишлоқ ҳукуматида сув тошқини бўлиб, Кен-Суу ва Байзак қишлоқларини сел қоплаган. ФВВдан 130 қутқарувчи сел оқибатларини бартараф қилиш ишларини олиб борилаётганини таъкидлашган.

Шу йилнинг май, июнь ойида ҳам Ўш, Боткен, Жалолобод вилоятларида сел бўлиб, айрим туманларга фавқулодда ҳолат режими киритилган.

Муаллиф: Айдана Айбек қизи