МСК Абировни Ленин округи бўйича депутатлик сайловига номзод сифатида рўйхатга олишдан бош тортди

127

Марказий сайлов комиссияси Жанибек Абировни Ленин округи бўйича Жогорку Кенеш депутатлигига номзод сифатида рўйхатга олишдан бош тортди. Бу қарорни МСК аъзолари ишчи гуруҳнинг таклифи билан 2 августда ўтган йиғинда қабул қилишди.

Ишчи гуруҳ баёнотчиси муддатидан олдин ва қайта сайлов Жогорку Кенешнинг еттинчи чақирилиши Ленин округи бўйича депутатлигидан чиқиши сабаб ўтказилмоқда деб билдирди. Ишчи гуруҳ Абиров ўз ихтиёри билан мандатини муддатидан олдин топшириб, чиқиб кетган депутат бўлиб саналади деб хулоса чиқарди.

«Ишчи гуруҳ Абировнинг мазкур округ бўйича парламент депутатини қайта сайлашга қатнашиши қонунга қарши бўлади деган хулосага келди, сабаби Абиров фуқаролиги Ленин туманидан чиқмоқда», — деди баёнотчи.

Бироқ МСК аъзоларининг фикри турлича бўлди. Айримлари Абиров депутатлик ваколатларини ўз истаги билан топширгани сабаб ишчи гуруҳнинг қарорини ноқонуний деб ҳисоблайди.

Натижада Абировни рўйхатга олишдан бош тортишни МСКнинг тўққиз аъзоси овози билан қўллаб, уч аъзоси қарши овоз беришди.

Абиров МСКнинг қарори бўйича судга шикоят қилишга ҳақли.

Ленин ҳудуди бўйича сайловни шу округдан депутат бўлган Абиров сабаб қайта ўтказишга тўғри келган. 27 мартда у депутатлик мандатини ўз истаги билан топширган. Бунга сабаб Абировнинг Бишкекдаги кафеларнинг бирида муштлашувга алоқаси бўлган.

Бу воқеа жамоатчиликда қизғин муҳокама қилиниб, омма собиқ депутатни танқид қилган. Абиров ўзи «депутат бўлишга энди маънавий ҳуқуқим йўқ» деб билдирган.

Бироқ у 28 июлда фейсбукдаги саҳифасида Ленин округи бўйича қайта сайловга қатнашиш нияти ҳақида МСКга ариза ёзганини маълум қилган. У «ўтган ойларда хатолар бўйича катта ишларни қилганини ва қилган ишидан чин дилдан афсусдалигини» таъкидлаб, сайловчилардан «унга яна бир имконият беришни сўраган.

Ленин округи бўйича қайта сайлов 10 сентябрга белгиланган. Қатнашиш ниятини 16 номзод, жумладан собиқ депутат ва собиқ ҳақиқатчи Турсунбай Бакир ўғли ва «Эл Умуту» партиясининг раиси Аскар Алмаз ўғли билдирган.