Биринчи май туман суди президентнинг укасини сентябрь охиригача қамоқда қолдирди

133

Биринчи май туман суди ИИВнинг терговчисини илтимосини қаноатлантириб, президентнинг 32 ёшли укаси Улан Жапаровни қамоқда қолдирди. Бу ҳақда 1 августда «Клооп»га суднинг матбуот хизмати билдирди.

Суднинг қарори билан у шу йилнинг 26 сентябригача Бишкекдаги ТИЗО-1да сақланади.

Улан Жапаров қўлга олингани 6 июлда маълум бўлган. Биринчи май туман суди гумондорни 26 июлгача қамоққа олган. У божхона хизматидаги коррупцияда гумонлангани айтилган.

Давлат раҳбари укаси қамалгани бўйича изоҳ бериб, президентнинг матбуот котиби Эрбол Султанбаев президентнинг укасини қамалиши — «Қирғизистондаги суд адолатининг кўрсаткичи» деб билдирган.

Президент Садир Жапаров ўзи бу ҳақида «Кабар» агентлигига берган интервьюсида муносабат билдирган. Давлат раҳбари «ҳозир замон бошқа, ҳаммага бир хил муносабатда бўлади» деган.

«Менинг укам деб қамамасам, бошқа укаларим ҳам аралаша бошлайди. Қирғизда яхши сўз бор: “Бирга жазо, мингга сабоқ”», — деган Жапаров.

Муаллиф: Медина Шамшидинова