Ҳисоб палатаси Бишкек мэриясида 1,7 миллиард сомлик молиявий қоидабузарликни аниқлади.

127

Бишкек шаҳрининг 2021 йилги маҳаллий бюджетини шакллантириш ва ижро этиш бўйича ўтказилган мувофиқлик аудитида умумий қиймати 1 миллиард 778,3 миллион сомлик молиявий қонунбузарликлар аниқланди. Бу ҳақда 27 июлда Ҳисоб палатасининг матбуот хизмати хабар берди.

Аудит товар-моддий бойликларнинг танқислиги, иш ҳақининг асоссиз тўланиши, хизмат сафари харажатлари бўйича ортиқча тўловлари, қурилиш-монтаж ишлари ҳажмининг асоссиз ортиқча оширилганлиги, бюджет маблағларининг мақсадсиз сарфланиши, шунингдек, меҳнат ҳақини тўлашдаги қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган.

Ҳисоб палатаси маълумотига кўра, 1 миллиард 171 миллион сом маблағ мақсадсиз фойдаланилган.

«Айрим молиявий қоидабузарликларни ўз ичига олган материаллар, ҳуқуқий баҳо бериш учун Бош прокуратурага юборилди», — деб билдиришди Ҳисоб палатасидан.