Давлат солиқ хизмати 2023 йилнинг 7 августигача хусусий тадбиркорлардан бошқа барча шахсларнинг декларациясини йўқ қилади. Бу ҳақда солиқ хизматининг матбуот бўлими билдирди.
Маълумотга кўра, бу қадам 9 июнда кучга кирган «Жисмоний шахсларнинг активларини ихтиёрий легаллаштириш ва амнистия бериш ҳақидаги» қонун меъёрларига кўра бажарилмоқда.
Жисмоний шахслар топширган қуйидаги декларациялар йўқ қилинади:
- FORM STI-100 (тадбиркорлик қилмаган жисмоний шахсларнинг декларациялари);
- FORM STI-103 (соддалаштирилган солиқ тўланувчи даромади йўқ жисмоний шахсларнинг декларациялари);
- FORM STI-155 (давлат ва муниципал лавозимида ишлаган жисмоний шахсларнинг декларациялари);
- FORM STI-079 (жисмоний шахслар учун солиқ декларацияси).
Солиқ хизматидан «Жисмоний шахсларнинг активларини ихтиёрий легаллаштириш» қонунининг асосий мақсади — даромадларни қонуний иқтисодни йўлга қўйишга жалб қилиш. Активларни ихтиёрий декларациялашнинг муддати – қонун кучга кирган вақтдан бошлаб кейинги 12 ой.
«Шу қонуннинг қўлланилиши республика иқтисодига ички ва ташқи инвестицияларни кўпайтиради, яширин иқтисоднинг улушини қисқартиради, активларни ихтиёрий декларациялаш киритилишигача ўрин олиши мумкин бўлган қонунларнинг талабларини бузгани учун давлат органлари томонидан таъқиб қилишдан активларини сақланишини ва уларнинг эгаларини ҳимоя қилиш кафолатини таъминлайди», — деб билдиришди солиқ хизматидан.
Активларни легаллаштириш ҳақидаги қонун лойиҳаси
«Жисмоний шахсларнинг активларини ихтиёрий легаллаштириш ва амнистия бериш ҳақидаги» қонун лойиҳасини президент администрацияси ишлаб чиқиб, 2022 йилнинг мартида таклиф қилган.
Юристлар қонун лойиҳасининг биринчи вариантини танқид қилиб, ташаббус ўлканинг Конституциясига, Қирғизистон ўзи аъзо бўлган халқаро шартномаларга ва ҳужжатларга, коррупцияни бартараф қилиш ва олдини олиш бўйича давлат стратегиясига қарши келишини таъкидлашган.
Аммо шунга қарамай, парламент президент Садир Жапаровнинг илтимосидан кейин 2022 йилнинг июнь ойида тузатишлар киритилади деб ишонтириб, қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилган. Депутатлар қонун лойиҳасини шу йилнинг 4 майида учинчи ўқишда қўллашган.
Депутат Дастан Бекешевнинг айтишича, қонун лойиҳаси ҳақиқатдан ҳам қайта ишланган, бироқ юристлар айтган асосий хавотирлар шу бўйича қолган.
Қонун лойҳаси билан қирғизистонликлар олдин бирор бир сабаблар билан ҳужжатга кирмай қолган активларини декларацияга киритиш таклиф қилинган. Гап жисмоний шахсга ва хусусий мулкка қарши жиноий йўл билан олинганларни қўшмаганда ноқонуний жиноий йўл билан келган активлар ҳақида бўлмоқда. Бунинг учун махсус декларация топшириш керак.
Шу билан бирга активларнинг келган манбаасини очиқлашга ҳеч ким мажбур бўлмайди. Махсус декларация уларнинг қонуний эканига далил бўлади.