Қамоқдаги Салкинай Алимбаеванинг соғлиғи ёмонлашиб, операция бўлгани айтилмоқда

125

«Кампиробод иши»нинг фигуранти, қамоқдаги сиёсатчи Равшан Жээнбековнинг аёли Салкинай Алимбаева 7 июлда шаҳардаги касалхоналарнинг бирида операция бўлди. Бу ҳақда 26 июлда унинг синглиси Алтинай Алимбаева «Азатиқ»қа билдирди.

«МХДҚнинг қамоғидан қон кетиб келган, у ерда шифокор йўқ экан. Салкинай олдин оғриб юрарди. Тез ёрдам билан олиб келдик. Операция 2,5 соат давом этиб, жуда оғир ўтди. Икки кун жонлантириш бўлимида ётди. Ҳозир ҳам касалхонада, бироқ аҳволи ўрта», — деди у.

Ҳозирча миллий хавфсизлик давлат қўмитасидан Алимбаеванинг операция бўлгани бўйича изоҳ беришмади.

Бунгача адвокат Гуляна Убалиева мижозининг аҳволи ёмонлашаётганини айтиб, МХДҚга уни текширувдан ўтказиш илтимоси билан мурожаат қилганини билдирган. 25 июлда туман суди Алимбаеванинг қамоқдаги муддатини узайтирган.

Салкинай Алимбаева шу йилнинг 25 майида МХДҚ томонидан қўлга олиниб, саккиз соат сўроқ қилингандан кейин қамоққа олинган. Унга «коррупция» моддаси билан айб қўйилгани айтилган.

Адвокати Разак Ашимбаев мижозига «муниципал ер участкасини сотишга алоқаси бор» деган айб қўйилаётганини билдирган. Бироқ махсус хизмат ҳамон Алимбаеванинг иши бўйича расмий маълумот бермаган.

Алимбаеванинг адвокатлари унинг соғлиғи ёмонлашаётганини бунгача ҳам айтишган. Улар Алимбаева билан Жээнбековнинг вояга етмаган қизи холасининг қўлида қолганини, ота-онаси қамоққа олиниши сабаб аҳволи оғирлигини қўшимча қилди.

Равшан Жээнбеков президентга мурожаат қилиб, оиласини таъқиб қилишни тўхтатишни талаб қилган. Кейинчалик Жээнбековнинг қайнонаси ҳам давлат раҳбарига мурожаат қилиб, қизи билан куёвини озод қилишни сўраган.

Жээнбеков Кампиробод иши бўйича қўлга олиниб, ҳозирда Бишкекдаги №1 тергов қамоғида. Унга «Оммавий тартибсизлик уюштириш» моддаси билан айб қўйилган. Шунингдек, «Қўйтош воқелари»га боғлиқ ҳам иш қўзғалган.

Муаллиф: Айдана Айбек қизи