Иссиқкўлдаги икки кишининг ўлими: Қайиқ ҳайдовчиси вақтинчалик қамоқ жойига киргизилди

135

Чўлпонотадаги пансионатлардан бирида дам олаётиб вафот этган икки кишининг иши бўйича «Эхтиётсизлик оқибатида ўлимга олиб келиш» моддаси билан жиноят иши қўзғалди. Бу ҳақда Иссиқкўл вилоят ИИБнинг матбуот хизмати билдирди.

Мазкур ҳолат юзасидан гумондор сифатида 16 ёшли моторли қайиқ ҳайдовчиси қўлга олиниб, вақтинчалик сақлаш жойига киргизилди.

Муассасадан вилоят милициясининг ходимлари дам олувчиларнинг ҳамда сув транспорти ҳайдовчилари ўртасида Сув ҳавзаларида инсон ҳаётини муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилиш бўйича тушунтириш ишлари юргизилаётганини қўшимча қилишди.

25 июлда Иссиқкўлда дам олаётган икки киши вафот этгани маълум бўлган. Иссиқкўл вилоят ИИБнинг маълумотига кўра, 23 июлда  «Таблетка» балонини судраб кетаётган моторли қайиқ теплоходга урилган. Натижада уч киши жароҳат олиб, оғир аҳволда касалхонага тушган. Иккитаси олган жароҳатлари туфайли вафот этган. Яна бир қиз бош мияси чайқалиб жарроҳлик бўлимида ётибди, аҳволи барқарор.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, вафот этган ўғил ва қиз 2000-2004 йили туғилган.

Мазкур воқеадан сўнг Президент Садир Жапаров ИИВга ва маҳаллий ҳукуматга Иссиқкўлда дам олувчилар хавфсизлигини таъминлашни, жумладан, сув транспорти фаолиятини тартибга солишга алоҳида эътибор қаратишни топширган.

Асосий саҳифада иллюстратив сурат жойлаштирилган.