«Жавобгарликдан қочиш учун спектакль». Президент собиқ вазир Кутманованинг ўғли Туркияда ўғирланмаганини айтди

118

Президент Садир Жапаров собиқ Табиий ресурслар, экология ва техника назорати вазири Динара Кутманованинг ўғли Кемелбек Кутмановни Туркияда ўғирланмаганини айтди. Бу ҳақда у 24 июлда «Кабар» агентлигига берган интервьюсида билдирди.

«Боласини ҳеч ким ўғирламабди. Менга ҳам Динара хоним йиғлаб мурожаат қилса ишонибман. Зудлик билан вазирга қўнғироқ қилдим. Қўнғироқ қилсам "спектакль уюштиришибди" дейди. Жавобгарликдан қочиш учун ўзлари уюштиришибди», — деди давлат раҳбари.

Президентнинг айтишича, Кутманов «Кумтор»дан табиатни кўкаламзорлаштиришга ажратилган пулларнинг йўқ бўлишида айбланмоқда.

«[Кутманованинг] синглиси ҳаммасини очиқ айтди. Қайси пуллар қаерга кетган, ким қанча пул олган ва бошқа ҳаммасини айтиб кўрсатма берди. Ўғли келса у ҳам сўроқ қилинади. Тергов кўрсатади. Тоза бўлса оқлашади. Еб қўйган бўлса тўлашади. Жамоатчиликка бари очиқ бўлади», — деб ваъда берди Жапаров.

22 июлда Ички ишлар вазирлиги ҳам маълумот тарқатиб, Кемелбек Кутмановни Туркияда ўғирлангани тасдиқланмаганини айтган.

Вазирликнинг маълумотига кўра, 27 июнда Кемелбек Кутманов МХДҚ томонидан қидирувга берилган. 11 июлда Туркияда миграция хизмати томонидан қўлга олинган. Ҳозирда уни депортация қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Бунгача собиқ вазир Туркиядаги ўғлини номаълум одамлар ўғирлаб кетиб, «Қирғизистондаги айрим одамларнинг буюртмаси» деб 2 миллион доллар талаб қилишганини айтган.

Кутманова ўғлини ўғирлаш бўйича ишга Бишкек шаҳар ИИБнинг жиноят қидирув бўлими бошчиси Улан Айтбаев раҳбарлик қилганини таъкидлаган. Унинг айтишича, Айтбаев собиқ вазирга «ўғирлаганлар ўғлини ногирон қилиб қўймаслиги учун бу ҳақда ОАВ ва жамоатчиликка маълум қилмаслик ҳақида» огоҳлантирган.

Кутманова ўғлини ким, кимнинг буйруғи билан ўғирлаганини аниқлаб бериш илтимоси билан ИИВга, Қирғизистоннинг Туркиядаги элчилигига ва ТИВга ариза билан мурожаат қилган. Аммо ҳеч қандай жавоб олмаган.

22 июлда МХДҚ Табиий ресурслар вазирлиги билан «Табиатни ривожлантириш» фондидаги «коррупция» бўйича қўзғалган иш асосида Кутманованинг умумий саккиз одамини ва ҳамкасбларини қўлга олган.

Махсус хизмати «Табиатни ривожлантириш» фондида маблағлар мақсадсиз фойдаланиш, ноқонуний шартнома тузиш ва Кутманованинг оиласи томонидан пулни ўзлаштириш фактларини аниқлаган.

2021 йили Бишкекнинг Октябрь туман судига тўрт фуқаро, уларнинг орасида Кемелбек Кутманов ҳам «Кумтор» конини ишлатишда Давидов ва Лисий музликларига кон қолдиқларини тўплашни ноқонуний деб топишни талаб қилиб шикоят қилишган.

Натижада суд «Кумтор»дан олтин ишлаб чиқарган «Кумтор Голд Компани» ишхонасидан давлат фойдасига 261,7 млрд сом, бундан ташқари, 1,3 млрд сом давлатга тўлаш мажбуриятини қўйган.

Кутмановнинг онаси Кутманова ҳам 2013 йили «Кумтор»га экологияга келтирган зарар учун даъво очиш керак деб очиқ айтган.

Ташиевнинг огоҳлантириши, Кутманованинг жавоби

20 июлда Вазирлар Маҳкамаси 2023 йилнинг биринчи ярим йиллигини сарҳисоб қилувчи йиғин ўтказган. Йиғинда Ташиев сўзлаб, коррупцияга аралашганлар «жазосиз қолмаслигини, бугун ёки эртага жазоланишини» огоҳлантирган. У собиқ Табиий ресурслар вазири Динара Кутмановани мисол келтириб, унинг «Кумтор»даги ишини танқид қилган.

Ташиевнинг айтишича, бир йилда «Кумтор»га бир қанча лойиҳалар учун 4 млн доллар берилган, аммо бирорта лойиҳанинг натижаси бўлмаган. Ташиев Кутманова ўз болаларини, синглисини ва дўстларини ишга жалб қилганини айтган. МХДҚнинг бошчиси бунга алоқаси борлар жазоланишини қўшимча қилган.

Кейин Кутманова Ташиевнинг сўзларини рад этган. Кутманова ўзи ҳақида нотўғри ва бир томонлама маълумот етказилаётганини айтган.

У «Кумтор»нинг пули эвазига молияланган 110 лойиҳа самарасиз бўлганини ҳам инкор қилган. У ўз сабабларини айтиб бериш учун Ташиевга мурожаат қилиб, қабул қилишини сўраган.

Динара Кутманова вазир бўлиб 2021 йилнинг 13 октябрида тайинланган. Бунгача Атроф-муҳитни ҳимоя қилиш ва ўрмон хўжалиги бўйича давлат агентликнинг директори бўлган. Кейин муассаса тарқатилиб, вазирлик бўлиб қайта тузилган.

2022 йили вазирлик ижроий ҳукуматнинг ишини мониторинг қилишда «паст» баҳо олган. 2023 йилнинг мартида Динара Кутманова муассасанинг раҳбари вазифасидан бўшатилган.