Баткенда шахсни юзидан танувчи камералар ўрнатилди

183
Иллюстратив сурат

Баткен шаҳрининг марказий қисмидаги ва шаҳарнинг четидаги 8 кўчага 11 видео кузатув камераси ўрнатилди. Бу ҳақда 21 июлда Баткен шаҳар мэриясидан билдиришди.

Маълумотга кўра, 11 камеранинг иккитаси инсон юзини аниқлай олади. 6 видео камера эса жамоат хавфсизлигини ҳамда тартибни сақлаш мақсадида ўрнатилган. 

Аввалроқ Жалолобод вилоятининг ҳудудида 5,5 млн сомга хавфсизлик  мақсадидаги ва инсон юзини танувчи видеокамералар ўрнатилиши хабар қилинган.  

Инсон юзини аниқловчи 22 дона камера шаҳарда аҳоли зич тўпланган ерларга қўйилиши айтилган. Бу тадбир вилоят милициясининг тавсияси билан шаҳар ҳукумати тарафидан амалга оширилади. 

Қирғизистонда «Хавфсиз шаҳар» лойиҳасининг доирасида шахсни юзидан таний олувчи камералар 2019 йили ўрнатила бошлаган. 

ИИВнинг маълумотига кўра, бугунги кунда республикада 2141дан ортиқ камера ишлайди. Криминоген вазиятга ИИВнинг Жамоатчилик хавфсизлик хизматининг тезкор бошқарув марказинининг иезкор бошқарув марказининг ходимлари тарафидан куну тун узлуксиз мониторинг ўтказиб туради. 

Ўтган йилнинг сентбридан бошлаб муассаса ташқи видеоназорат камераларининг ёрдами билан қидирувда юрган одамларни аниқлаш тизимини синов тартибида ишга ошиирган. ИИВдан ташқи видеоназорат камераларининг ёрдами билан республиканинг ҳудудида 163 киши топилганини, жумладан: қидирувда юрган 137 киши ҳамда бедарак йўқолган 27 киши аниқланганини билдиришган.

Муаллиф: Айчурок Кенжекулова