Аудит «Дафн маросимини ўтказиш агентлиги»да кўплаб қонунбузарликларни топди — Кадирбек Атамбаев

115

Бишкек мэрияси шаҳар кенгашининг «Социал-демократтар» фракциясининг илтимоси билан «Бишкекнинг дафн мросимини ўтказиш агентлиги»да аудит текшируви ўтказиб, коррупция, таниш-билиш ва лавозим ваколатидан фойдаланиш фактларини аниқлади. Бу ҳақда 18 июлда шаҳар кенгашининг депутати Кадирбек Атамбаев Фейсбукдаги саҳифасида билдирди.

Атамбаевнинг айтишича, аудитор текшируви натижасида агентликдаги ишлар «ОАВда айтилган ёки депутатлар айтгандан ҳам ёмон экани» билинган. Депутат расмий аудитнинг айрим сабабларини айтиб берди.

Қабристондаги тартибсизилик

Атамбаев бўлишган маълумотга кўра, мэриянинг мутахассислари 2021-2022 йиллари Жанубий-ғарб қабристонида кўплаб ноқонуний дафн қилиш ишлари аниқланиб, буларнинг бари дафн хизматининг раҳбарини рухсати билан бўлганини аниқлашган. Аудиторлар рўйхатга олиш журнали кўрсатилмаганини, сабаби у йўқ эканини таъкидлашди.

«Мазкур фактлар коррупция кўринишларидан ва дафн хизматининг раҳбарлари билан масъулларнинг назорати йўқлиги сабаб мэриянинг буйруғини бузиш йўли билан ёпиқ Жанубий-ғарб қабристони ҳудудида ноқонуний дафн қилиш ишлари олиб борилаётганини кўрсатиб туради», — дейилади ҳужжатда.

Шундай ҳолат шаҳарнинг Шимолий қабристонида ҳам бор. Аудитнинг маълумотига кўра, 2020 йилдан бери бу ерда марҳумларни дафн қилиш кескин кўпайгани кузатилган. Ўликлар бу ерда дафн қилинган қариндошлари билан қариндошлик алоқаси ҳақида тегишли ҳужжатларсиз оммавий равишда дафн қилинаётгани аниқланган. Бу қабристонда ҳам рўйхатга олиш ишлари олиб борилмагани маълум бўлган.

«Рўйхатга олиш журнали йўқлиги сабаб қабристонга қанча ўлик қўйилганини аниқлашни имкони бўлмади, аниқроғи марҳумларни журналга ёзмай дафн қилинаверган», — деб билдирди аудиторлар.

Маблағни ноқонуний тақсимлаш бундан ташқари, аудитнинг маълумоти бўйича Мотам хизмати агентлиги муниципал мулкнинг ижарасидан тушган 494 минг сомни шахсий манфаатига сарфлаган. Натижада маҳаллий бюджетга 653 минг сом зарар келтирилган.

Шунингдек, аудит агентлик дастлабки харажатлар ва жамоа ишини натижасини ҳисобга олмай 4,4 млн сом асоссиз премия тўланганини аниқлаган. Асоссиз устамалар ва рағбатларнинг умумий суммаси 2020 ва 2021 йиллари 7,6 млн сомни ташкил қилган.

Моддий қонунбузарликларнинг умумий суммаси 2,8 млн сомни ташкил қилган. Уларнинг орасида:

  • «агентликда йўқ ёки ишламаган одамларга» берилган ноқонуний маош — 37 минг сом;
  • Электрикларга берилган ноқонуний маош — 1 млн сом;
  • темир конструкцияларни ноқонуний сотиш — 248 минг сом;
  • сони чиқмаётган уч бўз уй — 420 минг сом;
  • сони чиқмаётган асосий воситалар (музлаткич, ўроқ машинаси) — 58 минг сом;
  • сони чиқмаётган транспорт воситалари — 1 млн сом;
  • сони чиқмаётган йилқи — 45 минг сом.

Дафн қилиш хизматидаги «йўқ ходимлар»

Аудит текшируви агентликнинг айрим ходимларини иш вақти ёлғон эканини ҳам аниқлади. Амалда улар саккиз соат ишламай, Дафн қилиш хизматининг маъмурияти билан оғзаки келишиб олиб, «мослашувчан иш тартиби» билан ишлашган.

Бундан ташқари, агентлик раҳбарияти Меҳнат кодексининг «Манфаатларнинг тўқнашуви ҳақидаги» қонунни бузган. Аниқроғи, аудитнинг маълумотига кўра, агентликка ишхонанинг директори Торохан Жунусбековнинг қариндоши Мирзакан Бейшенбек ўғли электрик бўлиб ишлга олинган. Аммо Бейшенбек ўғлига ишга чиқмаса ҳам маош берилган.

Аудит агентликнинг директори Жунусбеков хизмат машинасини шахсий мақсадда фойдаланганини ҳам аниқлаган:

«“Дафн хизмати агентлиги” муниципал ишхонанининг директори Т.Б. Жунусбеков лавозим ваколатидан фойдаланиб, 2010 йили чиққан Mercedes-Benz Viano русумидаги махсус жасад ташувчи машина билан ўзининг қишлоғига Талас вилоятига шахсий ишлари (олма теришга) билан уч марта бориб келган».

Аудитнинг хулосасига кўра, Жунусбеков ўзи билан бирга ишхонанинг ҳам ходимларини олиб борган. Улар: АХТнинг бўлим бошчиси, Hyundai-рефрижератор махсус машинасининг ҳайдовчиси ва Mercedes-Benz Sprinter машинасининг ҳайдовчиси.

Охирги марта борганда Hyundai-рефрижераторнинг ҳайдовчиси итни уриб кетиб, машинанинг бампери синиб, радиатори тешилиб қолган. Рулда Кидиралиев Ш. Бўлгани, у ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқ бўлишига қарамай, 2022 йили ишга олингани маълум бўлган. Ишхонанинг директори уни ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқлигини билиб туриб ҳайдовчи қилиб ишга олган.

Энди нима бўлади?

Атамбаевнинг айтишича, мэриянинг расмий аудити «Бишкекнинг дафн хизмати муниципал ишхонасининг айбдор бўлган масъул ходимларини жавобгарликка тортиш бўйича чора кўришни» сўраган. Шунингдек, аудитнинг материаллари Бишкек шаҳрининг Свердлов туман ИИБга ўтказиб берилган.

Бироқ депутат Свердлов туманининг прокуратурасида ишнинг ҳужжат расмий фойдаланиш үчүн деб белгилаган «яширин қисми» ҳам борлигини, у билан шаҳар кенгашининг депутатлари айни вақтда танишолмаслигини таъкидлади.

Бишкек мэриясининг ва «Бишкекнинг дафн хизмати агентлиги»нинг матбуот хизматлари аудит бўйича «Клооп»га изоҳ беришдан бош тортишди.

Дафн қилиш хизмати агентлигининг иши

2022 йилнинг декабрида Дафн хизмати агентлигининг етакчиси Торахан Жунусбеков Бишкек шаҳар кенгашининг депутати Кадир Атамбаев билан «Бишкек 24» нашрини судга берган. Унда Жунусбеков Атамбаев билан мазкур нашр уни агентликдаги коррупцияда айблаб, «асоссиз қораламоқда» деб билдирган.

Бунгача Атамбаев «Бишкек 24» нашрининг журналистларини текширувига таяниб, Дафн хизмати агентлигида коррупция гуллаётганини билдирган. У ердаги коррупция ҳақида агентликнинг ўзини ходимлари айтиб беришган.

Ходимлар ёпиқ Жанубий-ғарб қабристонида марҳумларни дафн қилиш тақиқлангига қарамай, у ерда ҳамон «катта пулга» ўлик кўмиш давом этаётганини билдиришган.

8 июнда Бишкекнинг Биринчи май туман суди Жунусбековнинг фойдасига қарор чиқариб, депутат билан нашрнинг дафн хизмати бошчисига маънавий зарар учун 30 минг сомдан тўлаш мажбуриятини топширди.

Муаллиф: Медина Шамшидинова.