The Washington Post: Россияга «кўмаклашган» қирғиз ишхоналарига санкция солиниши мумкин

152

АҚШ президенти маъмурияти Қирғизистонга нисбатан Россияга санциялардан четлаб ўтишга «кўмаклашгани» учун иқтисодий таъсир чоралари тараддудида. Бу ҳақда АҚШдаги масъул ходимлар орасидаги манбаларига таяниб Американинг The Washington Post нашри ёзди.

Мақолада АҚШ президентининг маъмурияти Қирғизистоннинг ролидан «хавотирланаётгани» ёзилган сабаби айрим қирғиз компаниялари Россияга санцияланган товарларни сотишнинг кескин ўсишидан фойда кўрмоқда.

«[Санцияли] режалар билан таниш бўлган АҚШнинг расмий икки одамининг айтишича, бир қатор америкалик ва европалик дипломатларнинг Бишкекдаги бир неча ойга чўзилган самарасиз сафаридан кейин АҚШ президентининг администрацияси давлатни савдони тўхтатишга мажбурлаш учун янги иқтисодий чораларга тайёрланмоқда. Бу чоралар зудлик билан шу ҳафтада қабул қилиниши мумкин», — деб ёзди The Washington Post.

Нашрнинг маълумотига кўра, АҚШ Қирғизистондан Россияга олиб кетаётиб Қозоғистонда ушланган Хитойнинг DJI Agras T30 русумидаги 14 дрони ҳақидаги хабарга алоҳида эътибор берган. Дронлар ушлангани июннинг бошида маълум бўлган. Қозоғистоннинг божхона хизмати билдиришича, товарни олиб ўтиб кетаётган «Импульс-Инвест» МЧЖнинг товарга лицензияси бўлмаган.

The Washington Post айрим товарлар билан савдо-сотиқнинг ортиши бўйича изоҳ олиш учун Қирғизистоннинг АҚШдаги элчилигига мурожаат қилган. У ердан бури товарларни давлат чегараси орқали ҳаракатини кузатувчи электрон тизимлар яхшилангани билан тушунтиришган.

Бундан ташқари, дипломатик вакиллик Россия Қирғизистоннинг асосий савдо ҳамкорларидан бири бўлиб ҳисобланишини ва икки давлат ҳам ЕОИИга аъзо эканини билдиршган.

Аввалроқ АҚШнинг Қирғизистондаги элчиси Лесли Вигери Қирғизистон Украинага кенг кўламда ҳужум қилган Россиядан умид қилмаслиги учун республикага ёрдам бераётганини билдирган. У АҚШнинг мақсади ҳозирда Қирғизистонни санкциялар билан «жазолаш» эмас, ўлка санкциялардан четлаб ўтиш жойига айланиб қолмаслиги учун унга маълумот бериш эканини таъкидлаган.

Бунгача «Азаттиқ» нашри Қирғизистон ва Қозоғистон компаниялари Украинадаги урушга алоқаси бор рус компанияларига ғарб техникаларини етказиб бергани ҳақида ёзган.

Журналистлар Ғарбнинг Марказий Осиё орқали ҳарбий товарларни ўтишига тўсқинлик қилишига қарамай, қирғиз ва қозоқ компаниялари бир йўналишда фойдаланувчи технологияларни ташиганини аниқлашган.

Россия 2022 йилнинг февралида Украинага ҳужум бошлангандан кейин АҚШ ва Европа иттифоқи Россияга қарши санкциялар киритиб, ҳарбий соҳада қўлланиши мумкин технологиялар экспортини қийинлаштирган. Бироқ Россия бу чекловларга илинмай қолган бошқа давлатлар орқали, жумладан Қирғизистон ва Қозоғистон орқали ғарб технологияларини олишни давом эттирмоқда.

Бундан ташқари, АҚШ аввалроқ Россиянинг ҳарбий тармоғига кўмаклашган бир қирғиз ишхонасига санкция киритгани маълум. Бу Tro.Ya деб аталган компания экани маълум бўлган. Мазкур компанияни АҚШнинг Савдо вазирлиги Россиянинг ҳарбий ва мудофаа тармоқларини қўллагани учун қора рўйхатга киритган.