«ПолитКлиника» нашри Жогорку Кенеш раиси Нурланбек Шакиев бош прокурордан қочқин президент Курманбек Бакиевни «оқлашни сўради» дейилган хат бўйича тўлиқ материал эълон қилди.
Бунгача нашр мақолани тўлиқлаб чиқариш мақсадида сайтидан вақтинча ўчирган эди.
Қандай хат бўлган?
Шу йилнинг май ойида ижтимоий тармоқларга Жогорку Кенеш раиси Нурланбек Шакиев номидан бош прокурор Курманкул Зулушевнинг номига ёзилди дейилган хат тарқаган.
Хатда Шакиев ва «Ата-Журт Киргизстан» фракцияси ўлкадаги «вазирликлар, давлат муассасалари, судларнинг барчага қулай расмий ресурсларидан Бакиев ҳақида, унинг ор-номусига путур етказган маълумотларни ўчириш ва тарқатишга нуқта қўйиш» илтимоси берилган.
«Жогорку Кенешнинг бошқа депутатлари каби №17 бир мандатли Ахси сайлов округидан сайланган депутат қатори менга Жалолобод вилоятининг турғунларидан собиқ президент Курманбек Бакиевнинг номини тиклаб беришни, уни қонун асосида реабилитация қилишни сўраган мурожаатлар кўп тушади», – деб ёзилади хатда.
5 майда «ПолитКлиника» бу мурожаат бўйича материал чиққандан кейин бош муҳаррир Дилбар Алимова МХДҚга сўроққа чақирлагинини айтган.
«ПолитКлиника»нинг маълумотига кўра, кўп ўтмай фейк ва тролль бўлиш эҳтимоллиги юқори аккаунтлар томонидан нашрни ва Алимовани фаол қоралаш ҳаракати бошланган. Уларнинг орасида давлат каналларининг ходимлари ҳам бўлган.
Шакиевнинг матбуот котиби Алтинбек Деркембаев «Клооп»га бундай мурожаат бўлмаганини айтиб, «айрим гуруҳлар провокация қилмоқда» деб билдирган.
Кейинчалик МТРК деярлик 6 дақиқадан ортиқ видео материал бериб, «ПолитКлиника»ни «фейк маълумот тарқатишда» айблаган.
Унда парламентнинг Ҳужжатлар билан таъминлаш бўлимининг бошчиси Айдай Кудайбергенова «2022 йили Нурланбек Шакиевнинг номидан ҳеч қандай хат ёзилмаганини, ҳужжатни сохталаштириш ва провокацион сифатга эгалигини ишончли» тасдиқлаган.
Хатнинг тафсилотини аниқлаштириш ҳаракати
МТРКга интервью берган Айдай Кудайбергенова хат ҳақида маълумот беришга «ҳаққи йўқлигини» айтиб, «ПолитКлиника»нинг саволларига жавоб беришган бош тортган.
Журналистлар Жогорку Кенешнинг ялпи бўлимининг мутахассисидан хатнинг чиқиш рақами бўйича кимга рўйхатга олинганини аниқлашга ҳал қилган. Мутахассис 6-6651/22 чиқиш рақамли хат депутат Нуржигит Кадирбековдан ҳамкасби Азизбек Турсунбаевга юборилганини айтган. Бироқ икки депутат ҳам ўзаро хат алмашмаганини таъкидлашган.
«ПолитКлиника»нинг журналистлари Шакиевга тегишли дейилган хатнинг бланка рақами бўйича Жогорку Кенешдан қоғозларни ким олганини аниқлашдан фойда бўлмаган.
Депутатлар журналистларга бланклар тартиб рақами билан бўлиб, уларни халқ вакилларининг ёрдамчилари имзо қўйиб олишларини тасдиқлашган.
«У депутатларнинг ёрдамчиларини номида бўлади. Бир депутатнинг номидан нотаниш одам ололмайди. Ҳар бир бланк рақами орқали бизда “Инфодокс” деган ҳужжатларни тайёрлаган тизим бор. Ўша ердан топса бўлади», — деган Дастан Бекешев.
Ҳукуматнинг жавоби
«ПолитКлиника» Шакиевга тегишли дейилган хатнинг чиқиш рақами ва бланк қоғозларнинг рақамлари бўйича Жогорку Кенеш аппаратига сўровнома юборган. Унга парламентдан матбуот котиби Жайил Русланов қуйидагича жавоб берган:
«Хат ёзилган бланк, хатнинг чиқиш рақами, унда айтилган ва охирида қўйилган имзо ҳам қалбаки эканини таъкидлаб, зудлик билан маълумот берилган. Шу сабаб яна бир марта хат тўлиқ сохта эканини, тарқатилган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини таъкидлайман».
Бош прокуратуранинг Ахборот ва жамоатчилик билан алоқалар бўлими Нурланбек Шакиев номидан бундай хат тушмаганини билдириб, хатнинг аниқлаш учун Жогорку Кенешга мурожаат қилиш кераклигини билдирган.
Бироқ, журналистлар Жогорку Кенешдан бу хат бўйича саволларга тўлиқ жавоб олишмаган.
Шу сабаб нашрдан «Шакиев ўзи ҳақидаги маълумотни бекор қилишга ҳақли, маълумотни парламент инкор қилгани манфаатлар тўқнашуви қатори баҳоланиши мумкин» деб таъкидлашди.
«ПолитКлиника» бу бўйича Жогорку Кенешда махсус комиссия тузилиб, текширув олиб борилиши керак деб ҳисоблайди.