Аввалги замонни унутишсин — давлат котиби депутатларнинг Байсаловни истеъфога чиқариш таклифи тўғрисида

129

Давлат котиби Суйунбек Касмамбетов «Кабар» агентлигига берган интервьюсида парламент депутатларининг Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Эдил Байсаловга нисбатан даъволарига изоҳ берди. Бунгача халқ вакиллари президентга Байсаловни эгаллаган хизматидан бўшатишни таклиф қилишган, сабаби амалдорнинг сўзлари Жогорку Кенешнинг обрўсига путур етказишини айтишган.

«2010 йилдан 2020 йилгача парламент бошқаруви бўлди. Ҳукумат таркибини ўзлари танлашган. Бош вазирдан бошлаб барча вазирларни депутатлар хизматга тайинлашди. Вилоят, туман, қишлоқ ҳукуматларигача депутатлар қўйган ҳолатлар бўлди. Шундай қилиб ўн йил парламент депутатлари ўлкага ҳўжайинлик қилишди. 2020 йили бошқарув тизими таг-туги билан алмашиб, мамлакатда президентлик бошқарув ўрнади. Депутатлар қонун чиқариб, уларни бажарилишинигина назорат қилувчи органга айланди. Аммо депутатлар аввал кўниб қолган одатларидан воз кечиша олмаяпти. Хўжалик ишларигача аралашган ҳолатларни кўряпмиз. Бу ерда "Ҳукуматнинг хўжалик ишларига аралашманглар", — деб Эдил Байсалов тўғри айтди. Сабаби хўжалик ишларини ҳукумат қилиши керак. Йилда бир марта келиб, Жогорку Кенешга ҳисобот беришади», — деди давлат котиби.

У Байсалов бўйича қарорни фақат президент қабул қилишини қўшимча қилди.

«Ҳайдаса ҳам ўзи билади, ҳайдамаса ҳам ўзи билади. Ҳозир бошқарув тизими бошқа. Аввалгидай парламент бошқаруви бўлганда Эдил Байсалов истеъфога кетарди. Ҳозир президентлик бошқаруви», — деб сўзини якунлади Касмамбетов.

Парламентнинг 22 июндаги йиғинида депутатлар президентга Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Эдил Байсаловни ишдан бўшатиш таклифи берилган қарорни қабул қилишган. «Ишеним» фракциясининг лидери Улукбек Ормонов «Байсаловнинг билдируви Жогорку Кенеш обрўсига путур етказган» деб тушунтирган.

Байсалов ўзи ҳозирча парламент қарорига изоҳ бермади.

Президентга Байсаловни ишдан бўшатишни депутатлар Вазирлар Маҳкамаси вакили депутатларнинг номига навбатдаги ёқимсиз сўзларни айтиб, 20 июнда парламент қўмитасининг йиғинида депутат Эмил Жамгирчиев билан айтишгандан кейин таклиф қилишган.