«ПолитКлиника»: МТРКнинг ҳар бир еттинчи янгилиги президент Садир Жапаровга бағишланган

138

МТРК давлат телеканалининг сайтидаги ҳар бир еттинчи янгилик президент Садир Жапаровга бағишланган. Бу хулосани телеканалнинг 1 апрелдан 24 майгача бўлган контентини таҳлил қилган «ПолитКлиника» медиасининг журналистлари чиқарди. 

«ПолитКлиника» ҳукумат журналистлардан «позитив янгиликларни» беринглар деб бир неча марта илтимос қилганини эсга солди. Нашрнинг хулосасига кўра, МТРКнинг журналистлари бу таклифга бўйсунишган кўринади. Телеканалнинг апрелдан бошлаб май ойигача чиқарилган ҳар бир иккинчи янгилиги позитив бўлса, 40% бетараф, 95% негатив мазмунда бўлган.

Масалан, шу вақт орасида «Азаттиқ» 1629 янгилик чиқарган, уларнинг орасидан 62% бетараф, 11% — позитив, 27% — негатив бўлган.

Бунгача Вазирлар Маҳкамаси раиси Акилбек Жапаров билан президент администрациясининг матбуот хизмати етакчиси Дайирбек Орунбеков журналистларга мурожаат қилиб, «позитив» янгиликларни кўпроқ ёзишни сўрашган. Уларнинг фикрича, «негатив» хабарлар ўлканинг сайёҳлик тармоғига салбий таъсир қилмоқда.