Бишкек: Зўрлашга ҳаракат қилишда гумонланган собиқ давлат ходими уй қамоғига чиқарилди

156

Бишкекда машинада қизни зўрлашга ҳаракат қилганликда гумонланиб қўлга олинган собиқ давлат хизматчиси уй қамоғига чиқарилди. Бу ҳақда «Клооп»га 14 июлда шаҳар судидан билдиришди.

Маълумотга кўра, суд бу қарорни 13 июлда «ишнинг ҳолатлари ва айбланувчининг шахсини ҳисобга олиш» билан чиқарган.

Гумондорнинг адвокати Замир Жоошев «айбланувчининг фойдасига кучли далиллар бўлган икки видеоматериал бор ва улар Свердлов туман ИИБнинг терговчиси Рустам Кубаничбековга ўтказиб берилди» деб билдирди.

23 июнда машинасида қизни зўрлашга ҳаракат қилди деб гумонланиб 30 ёшли эркак киши вақтинча сақлаш жойига киритилган. Шунингдек, воқеани кузатув камерасига ёзилиб қолган видеоси тарқаган.

Видеода йўл четида тўхтаб турган йўл танламаснинг орқа ўриндиғида аёл эркак кишига қаршилик кўрсатиб, машинадан қулаб тушганини кўриш мумкин. Уни ушлаб, қўлини қайириб ерга ётқизган нотаниш киши шимини камарини боғлаган.

Свердлов туман милицияси «жиноятга ҳаракат қилиш» ва «Зўрлаш» моддалари асосида жиноий иш қўзғаб, терговни бошлаган.

Кейинчалик гумондор Табиий ресурсларни ҳимоя қилиш вазирлигининг биоресурслар бошқармаси бошчиси бўлиб ишлаган Бекбатир Бузурманов экани маълум бўлган. Вазирликдан Бузурманов шу йилнинг апрелида ишдан кетганини билдиришган.