Бишкек шаҳар ИИБнинг бепарволикда айбланган собиқ раҳбари Бакит Матмусаев ўз айбини тўлиқ тан олмаяпти, Айзада Канатбекова милиция ходимларининг эҳтиётсизлиги туфайли ўлдирилган. Бу ҳақда 13 июлда адвокат Нурбек Тохтакунов маълум қилди.
Тохтакуновнинг сўзларига кўра, Матмусаев айбини тан олмаслигини Биринчи май туман судининг йиғилишида билдирди.
«Гувоҳ сифатида келган икки киши сўроққа олинди. Навбатдаги йиғилиш 25 июлда саот 16:00да бўлиб ўтади. Илтимос, келинг ва қўллаб-қувватланг, акс ҳолда милиция гувоҳларининг кўрсатмалари ноаниқ бўла бошлади», — деб ёзди адвокат Фейсбукдаги саҳифасида.
Матмусаевга бмасъулиятсизлик бўйича айбни 2023 йил апрелида МХДҚнинг терговчиси қўйган.
Бакит Матмусаев Канатбекованинг ўлимидан сўнг ўтказилган хизмат тергови натижаси бўйича Бишкек шаҳар ИИБ раҳбари лавозимидан бўшатилган. 2022 йили февралда Матмусаев ички ишлар органларида фаолиятини давом эттираётгани маълум бўлган. У юридик томондан таъминлаш бўлимининг бошлиғи этиб тайинлангани айтилган.
Аввалроқ, Бишкекнинг Биринчи май туман ИИБ милиционерларининг бепарволиги бўйича қўзғалган жиноят ишини муддати эскиргани ҳам маълум бўлди — милициянинг Канатбековани қидиришдаги бепарволиги қизнинг ўлимига олиб келган.
Айзада Канатбекованинг ўғирланиб, кейин ўлдирилиши
Айзада Канатбекова 2021 йилнинг 5 апрелида тонгги соат 5да ўғирланган. Унинг онаси Назгул Шакенованинг айтишича, у милицияга мурожаат қилганда, улар «аччиқ босар келади, тўй ейсизлар, нимага хавотир бўласизлар» деб кулишган.
Айзаданинг онаси қизини ўғирлаганларни билгани сабаб, унинг кимлигини милицияга айтган — у аввалдан Айзада Канатбекованинг ортидан кузатиб, ўғирлаб кетишга ҳаракат қилган, бир неча марта судланган Замирбек Тенизбаев бўлган. Кузатишлардан қўрққан қиз Қирғизистондан кетишга қарор қилган — у Туркияга чипта ҳам олиб қўйган.
Жиноятни кўчада илинган камералар ёзиб олган — машинанинг рақами ва бир неча киши ўғирлагани маълум бўлган.
Ўғирликдан икки кун ўтиб, 7 апрелда Бишкекка яқин жойдаги далада автомашина топилган, унинг ичида қизнинг жасади бўлган. Шунингдек, машинада Айзадани олиб қочган Замирбек Тенизбаевнинг ҳам жасади топилган. Машина бу ерда бир неча кундан бери тургани маълум бўлган. Аммо қизнинг жасади топилишидан бир кун олдин терговчи Айзаданинг онасига қизи тирик ва соғлом эканига ишонтирган.
Қизнинг ўғирланиб, кейин ўлдирилиши ва милициянинг ҳаракатсизлиги жамоатчиликни ваҳимага солиб, ҳуқуқ ҳимоя қилиш органларининг ишига норозилик яратган.
Қизнинг жасади топилган куннинг эртасига ҳуқуқ идораларининг ҳаракатсизлигидан норози бўлган юзлаган фуқаролар Ўш ва Бишкек шаҳарларида митингга чиққан. Йиғилганлар Бишкек шаҳар ИИБнинг бошчиси Бакит Матмусаев билан ички ишлар вазири Улан Ниязбековнинг истеъфосини талаб қилишган.
2021 йилнинг 10 апрелида эгаллаган хизматидан ИИВнинг 12 етакчиси ва ходимлари бўшатилган, 27 милиционер «Лавозимга тўлиқ мос келмаслиги ҳақида огоҳлантириш» тартиб жазосини олган. Шунингдек, 5 ходимга «қаттиқ ҳайфсан берилган».
Айзада Канатбекованинг ўлдирилишига боғлиқ жиноят иши уни ўғирлаб, кейин ўлдирган Замирбек Тенизбаев ўлгани учун тўхтатилган. Тенизбаев ўз жонига қасд қилган.
Бишкекнинг Биринчи май туман суди Айзада Канатбековани ўғирлашда айбланган беш кишини айбдор деб топган. Уларнинг ҳаммаси 6,5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилинган.