Монголияда Қирғизистоннинг биринчи элчилиги очилди

128

Улан-Батор шаҳрида Қирғизистоннинг Монголиядаги биринчи элчилиги очилди. Бу ҳақда президентнинг матбуот хизматидан билдиришди.

Элчиликнинг тантанали очилиши 11 июль куни, президент Садир Жапаровнинг Монголияга бўлган давлат ташрифи асосида ўтди. У Монголияда 9-11 июль кунлари бўлди.

Қирғиз ҳукумати Монголия билан сиёсий, савдо-иқтисодий, илмий-техника ва маданий алоқаларни янада ривожлантириш мақсадида мазкур давлатда элчилик очишга қарор қилган. Элчилик очилгунга қадар Қирғизистоннинг Монголиядаги талабларини Қирғизистоннинг Хитойда жойлашган элчилиги кўрсатган.

8 июлда Жапаров қарор чиқариб, Айбек Артикбаевни Қирғизистоннинг Монголиядаги элчиси қилиб тайинлаган. Бунгача Артикбаев ташқи ишлар вазирининг ўринбосари бўлган.