Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг раиси Камчибек Ташиев ўлкада 18 ёшга тўлганлар ўз истаги билан онасининг номини олишга қарши. Бу ҳақда у 8 июлда фейсбук саҳифасига ёзди.
Ташиев «ҳеч қандай матчество деган бўлмайди, ким қабул қилган бўлса, ўша бекор қилиши керак» деб таъкидлаб, бу унинг фуқаролик фикри эканини қўшимча қилди.
Бунгача Қирғизистонда «матчество»га расмий равишда рухсат берилгани маълум қилинган. Қарор сўнгги бўлиб ҳисобланиб, шикоятга ўрин йўқ деб таъкидланган.
Конституциявий суднинг тушунтиришича, фуқаролар 18 ёшга тўлгандан кейин ҳужжатига онасининг номини ёздира олишади. Суд фуқаролар мана шу ёшда «турмушга объектив баҳо бериб, ўз ҳаракатлари учун тўлиқ жавобгарлик олишга эга бўлишади» деб ҳисоблайди.
«Матчество» мавзуси жамиятда қизғин муҳокамада бўлди — айримлар буни қабул қилса, айримлари эса қарши. Бунгача муфтий Замир Ракиев «бундай ҳаракатлар миллат илдизига болта уриши мумкин» деб билдирган.
Капалованинг иши
Алтин Капалова ўсмир болаларнинг гувоҳномасига матчество қатори ўз исмини ёздириш ҳуқуқи учун икки йилдан ортиқ курашди. У болаларга туғилганда матчество бериш ҳуқуқи учун халқаро судга ҳам мурожаат қилмоқчи.
Капалова уч боласига ўзининг фамилиясини, гувоҳномадаги «отасининг исми» графаси ўрнига ўз номини ёздириш учун Давлат рўйхатга олиш хизмати билан 2021 йилдан бери судлашган.
Давлат рўйхатга олиш хизмати матчествони бекор қилиш билан бирга ёзувчидан солиқ ундиришни ҳам талаб қилган. муассаса Капалова болаларнинг гувоҳномасига ўз номини ёздириш билан «Фуқаровий ҳолат актлари ҳақидаги» қонунни бузди деб билдирган.
Ёзувчининг иши барча суд инстанцияларида кўриб чиқилган, бироқ қарорлар унинг фойдасига чиқмаган.