Қирғиз-рус тараққиёт фонди Талас вилоятидаги Бала-Саруу ГЭСнинг қурилишига 10 миллион АҚШ доллари беради. Бу ҳақда 7 июлда мазкур фонднинг матбуот хизматидан билдиришди.
Маълумотга кўра, янги ГЭСнинг қурилишига бунгача давлат бюджетидан 2 миллиарддан ортиқ маблағ ажратилган. Ҳозирда электр станциясидаги тайёргарлик ишларининг кўп қисми битди.
«Лойиҳани биргаликда молиялаш янги уни имкони борича тезроқ битиришга ёрдамлашиш биз учун фахр. Бу “Чакан ГЭС”нинг қурилиши 1960 йилдан буёнги илк катта қурилиш. Бала-Саруу ГЭСида ишлаб чиқарилган биринчи мегаватт бу йил электр тармоғига берилади деган умиддамиз», — деди Қирғиз-рус тараққиёт фондининг раиси Артём Новиков.
Бунгача Бала-Саруу ГЭСи йил охиригача ишга туширилади деб айтилган.
Бала-Саруу ГЭСининг қурилишига Садир Жапаров 2021 йилнинг августида капсула солган. Бироқ унда Economist.kg нашри ГЭСнинг қурилиши бошланмаганини, қолаверса лойиҳанинг ишга тушириш муддати номаълум эканини ёзган.
Умумий қуввати 25 мегаватт, йилига ўртача 92 млн кВт/соат энергия ишлаб чиқувчи уч генераторли янги ГЭСни Киров сув омборининг қуйи қисмига қуриш режалаштирилган.
Молия манбаларининг ҳажми 22,9 миллион долларни тузиши айтилиб, бу масала Қирғиз-рус тараққиёт фонди билан сўзлашилаётгани айтилган.
Лойиҳани Энергетика ва енгил саноат вазирлиги билан «Миллий холдинг компанияси», «Чакан ГЭС» очиқ акционерлик жамияти амалга оширади. Қурилаётган ГЭСнинг йўл харитасига кўра, лойиҳа 2022 йилнинг декабрида тугатилиши керак эди.
Асосий саҳифадаги сурат: Киров сув омбори / Табилди Кадирбеков.