Жогорку Кенешни молиялаш учун ярим йилда 500 млн сомдан ошиқ харажат сарфланди

115

Жогорку Кенешни 2023 йилнинг 1 январидан 30 июнгача молиялаш учун 571 млн 752 минг сом сарфланди. Бу ҳақда молия вазирлигининг ҳисоботида айтилди.

Жогорку Кенешнинг депутатлари, уларнинг ёрдамчилари ва бошқа ходимларнинг маоши учун мазкур суммадан 398 млн 526 минг сом берилган. Автомашина ва бошқа воситалар учун 21 млн 339 минг сом, иш сафарлари учун яна 15 млн 540 минг сом берилган.

2022 йилнинг октябрида Жогорку Кенеш депутатлари таътилдан қайтгандан кейин ўзларининг маошини, алоқа оператори, ёнилғи мойи ва канцелярия буюмлари учун тўланувчи депутатлар фондини кўтариш қарорини қабул қилишган.

Депутатлар маошлари қанча кўтарилганини очиқ айтишмаган. Аммо депутатлар фонди 40 минг сомдан 80 минг сомгача кўтарилгани маълум бўлди.