Жогорку Кенеш депутатлари 3 июлда Швейцарияда БМТ бош котиби ўринбосари Татьяна Валова билан учрашди. Бу ҳақда парламентнинг матбуот хизмати маълум қилди.
«Учрашувда депутатлар БМТ билан ҳар томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Қирғизистоннинг 2030 йилгача барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда ташкилотнинг ёрдами муҳимлигини таъкидлашди», — дейилади маълумотда.
Учрашувга депутатлар Данияр Толонов, Улан Примов, Камила Талиева, Айбек Алтинбеков, Абдибахаб Боронбаев ва Акилбек Тумонбаев қатнашди. Таъкидлаб ўтсак, Тумонбаев ҳозирда илгари сурилаётган «Хорижий агентлар» қонун лойиҳасининг ташаббусчиларидан бири.
Мазкур қонун лойиҳасининг муаллифлари «ғарб ва у молиялаган нодавлат ташкилотлар ёшларнинг руҳиятини бузиб, миллий қадриятларни ва урф-одатларни йўқотади» деб айблашади.
Бироқ уларнинг деярлик бари шу каби сафарларга чиқиб, парламентда ғарб давлатлари билан бўлган дўстлик гуруҳларида туришади.