![](https://uz.kloop.asia/wp-content/uploads/sites/9/2023/07/357085208_1047756132872828_5717077321241381279_n-1536x863-1.jpg)
Жалолобод шаҳрида IT маркази қурила бошлади, унга 64 млн 500 минг сом сарфланади. Бу ҳақда Жалолобод шаҳар мэриясидан билдиришди.
Маълумотга кўра, маблағ республика бюджетидан Жалолобод шаҳрини ривожлантиришга ажратилган 2 млрд сом ҳисобидан олинади.
Қурилиш шаҳардаги Жусуп Бакиев кўчасида жойлашиб, 3 қаватдан иборат. Уни «Иверия» МЧЖ қурмоқда. Марказнинг қурилиши шу йилнинг ноябрь ойида битирилади.
Мэриядан мазкур марказ Қирғизистондаги биринчи давлат инновацион технологиялар маркази бўлишини қўшимча қилишди.
Муаллиф: Калибек Мусакеев