Жалолободда 64,5 млн сомга IT маркази қурилади

124
Қурилиш эскизи. Сурат: Жалолобод мэрияси

Жалолобод шаҳрида IT маркази қурила бошлади, унга 64 млн 500 минг сом сарфланади. Бу ҳақда Жалолобод шаҳар мэриясидан билдиришди.

Маълумотга кўра, маблағ республика бюджетидан Жалолобод шаҳрини ривожлантиришга ажратилган 2 млрд сом ҳисобидан олинади.

Қурилиш шаҳардаги Жусуп Бакиев кўчасида жойлашиб, 3 қаватдан иборат. Уни «Иверия» МЧЖ қурмоқда. Марказнинг қурилиши шу йилнинг ноябрь ойида битирилади.

Мэриядан мазкур марказ Қирғизистондаги биринчи давлат инновацион технологиялар маркази бўлишини қўшимча қилишди.

Муаллиф: Калибек Мусакеев