Ўш — Олай — Эркеч-Там автойўлида енгил машина билан юк ташувчи машина тўқнашиб, натижада икки оиладан умумий 6 киши вафот этди. Бу ҳақда 26 июнда «Турмуш» нашри ёзди.
Маълумотга кўра, воқеа 24 июнда шу йўлнинг 93-чақиримида содир бўлиб, натижада енгил машина пачоқланиб, юк ташувчи машина эса Гулчо дарёсига тушиб кетган.
Вафот этганлар Олай туманининг Мурдаш қишлоғининг яшовчилари бўлган.
«Бир оиладан 4 киши, иккинчи оиладан бобоси билан набираси вафот этди. Улар 25 июнда дафн қилинди», — деб билдирди мазкур қишлоқнинг ҳукумат раҳбари.
«Клооп»нинг манбалари юк ташувчи машинани 2003 йили туғилган ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқ бола бошқарганини билдиришди. Милиция бу маълумотни аниқлаб беришга ваъда берди.
Бунгача, 8 майда, Ўш — Раззаков автойўлининг 16-чақиримида бўлган йўл ҳалокатида 20 ва 18 ёшли икки талаба вафот этган. Машинадаги йўловчи — Қадамжой туманининг 18 ёшли турғуни жароҳатланиб, Ўш шаҳар касалхонасига етказилган.