Иссиқкўл вилоятининг Балиқчи шаҳрида 19-июнда имконияти чекланганларнинг урфга айланган пиёда юриши бошланди. Ҳар йили ўтказилувчи акция «Биз учун қилинган ҳаракатлар бизнинг иштирокимизда бўлсин» деган шиор билан ўтмоқда.
Беш кунлик акциянинг иштирокчилари Балиқчидан Чолпон-Ота шаҳригача 80 чақиримни пиёда босиб ўтишади.
Маршдан мақсад — имконияти чекланганларга нисбатан стереотипли муносабатга қарши курашиш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга эътибор қаратиш.