Ўш вилоятининг Қорасув туманига қарашли Кожокелен қишлоғида ер кўчки фаоллашиб, 39 киши хавфсиз жойга кўчирилди. Бу ҳақда 15 июнда ФВВдан билдиришди.
Маълумотга кўра, мазкур ҳудудда эски ер кўчки жилиб 5 уйга хавф солган. Унинг тахминий ҳажми юз минг кубометрни ташкил қилган.
Ҳозирда мазкур ҳудуддан 39 яшовчи хавфсиз жойга кўчирилди. Кўчкига махсус белги ўрнатилиб, назоратга олинди.
22 мартда Ўзган туманининг Карл-Маркс қишлоғида 1 млн кубометрга яқин ҳажмда ер кўчки тушиб, фавқулодда ҳолат жорий қилинган. Ер кўчки турғунларнинг уйига 300 метр етмай қолган. Кўчки сурилиб 120 метр масофа қолган.
Шу сабаб 18 турар-жойга хавфли бўлиб, яшовчилар эвакуацияланган.
Мазкур ҳудуддаги ер кўчки хавфи 2017 йилнинг баҳор ойларида фаоллаша бошлаган. ФВВнинг хавфли ҳудудларни мониторинг қилиш департаменти 2022 йилнинг сентябрида хулоса чиқариб, яшаш учун хавфли деб топилган 18 уйнинг яшовчиларини кўчириш кераклигини билдирган.
Муаллиф: Айгерим Истамаматова