Қирғиз футбол иттифоқи Бишкекда ўтаётган Марказий Осиё футбол ассоциациясининг “Улуттар Кубогу-2023» халқаро мусобақасини ёритиш бўйича “Азаттиқ”қа берган аккредитациясини қайтариб олди. Бу ҳақда 15 июнда нашрдан маълум қилишди.
Футбол иттифоқининг “Азатиқ”қа юборган билдирувида бундай қарорга Маданият вазирлигининг нашр сайтининг блоклаш бўйича ўтган йилнинг 26 октябридаги ва 23 декабридаги қарорлари асос бўлгани айтилади.
“Футбол иттифоқи Қирғизистон ҳудудида катта масштабдаги спорт тадбирларини ташкил қилганда қонун ва давлатнинг ҳуқуқий доираси асосида иш олиб боради. Иттифоқ давлат идоралари қабул қилган қарорларни тан олмай қўёлмайди”, — дейилади билдирувда.
Бишкекда 10 июндан 16 июнгача Марказий Осиёнинг футбол ассоциацияси уюштирган “Улуттар Кубогу-2023» халқаро мусобақасининг гуруҳ ўйинлари ўтмоқда.
10 июнда Қирғизистон В гуруҳида Афғонистон терма жамоаси билан учрашиб, ғолиб бўлган. Бир кун олдин Қирғизистон футбол иттифоқи “Азаттик”қа ўйинни ёритишга рухсат бериб, нашр расмий рухсатнома олган.
Бугун 16 июнда Қирғизистон терма жамоаси Эроннинг жамоаси билан учрашади. Ўйин соат 21:00да Долон Омурзаков номидаги стадионда бўлади.
Ўтган йили октябрда Маданият вазирлиги “Азаттик Медиа”нинг сайтини ва банкдаги ҳисобини блоклаган. Бу йил 27 апрелда суд “Азаттик”ни ОАВ сифатида фаолиятини тўхтатиш бўйича вазирликнинг даъвосини қаноатлантирган. Ҳозирда нашрнинг даъво аризаси судда қаралмоқда.
“Азаттик”қа қарши ариза беришга “Настоящее время. Азия” кўрсатувининг 2022-йилнинг 16 сентябридаги “Қирғизистон билан Тожикистон чегарасидаги кучли тўқнашув” номли қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли можаро ҳақидаги видеоматериал сабаб бўлган. Бу кўрсатув “Азаттиқ”нинг сайтини номаълум муддатга блокланишига асос бўлган.