Бишкек мэрияси шаҳарда янги сув қудуқлари пайдо бўлишини, уларнинг ёрдамида шаҳарнинг қуруқ ва сув оз ҳудудларига сув етказилишини билдирди. Жами бўлиб шаҳарда 6 янги қудуқ (скважина) қурилиб, бурғулаш режалаштирилмоқда.
Қудуқларни бурғулаш. Сурат: Бишкек мэриясиУлар қуйидаги манзилларга қурилади:
- Профсоюз— Нарвский;
- Л.Толстой — Логвиненко;
- Жайил Баатир — Чортеков;
- Ахунбаев — Кок-Жангак;
- Ауэзов — Анкара;
- Теат гулбоғи.
Ҳозирда янги скважинани бурғулаш ишлари Профсоюз кўчасида бошланди, унинг чуқурлиги 120 метрни, қуввати сониясига 65 метр куб сув, бу сониясига 17 литрни ташкил қилади.
Скважинани бурғулаш. Сурат: Бишкек мэрияси«Бу скважина орқали Профсоюз кўчаси тўлиқ йўлнинг икки томонидан ҳам суғорилади», — деб билдиришди мэриядан.
Бишкекдаги сув муаммоси
8-июнда Жогорку Кенешнинг тармоқлар қўмитаси Бишкекдаги сув танқислигини ҳал қилишга 150 млн сом беришни қўллаган. Аввалроқ, Бишкек вице-мэри Жиргалбек Шамиралиев парламент йиғилишида, пойтахтдаги сув танқислиги муаммосини ечиш учун 500 млн сомга яқин пул кераклигини билдирган. Унинг айтишича, маблағ янги сув сақловчи жойларни қуриш учун керак. 150 млн сомга эса вице-мэрнинг айтишича, битта сув сақловчи жой қурса бўлади.
Тоза сув масаласи билан боғлиқ муаммо ёз келиб, кун исий бошлагандан кейин кучайиб кетган. Айниқса, сув тақчиллиги шаҳарнинг жанубий қисмида кузатилмоқда, у ерда муниципалитет 6-июндан бошлаб тунда сув беришни тўхтатган.
7 июнда шаҳардаги «Арча-Бешик» участкаси аҳолиси сув ўчирилиб, йўқ бўлаётганлиги учун норозичилик акциясига чиқиб, жанубий магистралнинг икки қаторидан бирини тўсишган.
Ҳукумат сув таъминотидаги муаммоларни уни истеъмоли ва абонентларнинг сони ўсганлиги, сувдан самарасиз фойдаланиш, Аламудун ҳамда Ала-Арча дарёларида сув миқдорининг пасайиши билан тушунтирмоқда.
Ундан ташқари, мэрия шаҳарнинг тоза сув тизими орқали Чуй вилоятидаги Сўқулуқ ав Аламудун туманларининг 32 қишлоғи ҳам сув билан таъминланишини айтади.
Шаҳарда сув танқис бўлаётган шароитда, мэрия сувни кўп истеъмол қилувчи шахсий ҳаммом, автоювиш ва бассейнларни вақтинчалик ёпган. Шунингдек муниципалитет фуқароларни тоза сувдан тежамкорлик билан фойдаланишга чақирган.
Муаллиф: Жаркинай Суйунбекова